Абдулазиз Камилов Покистон Ташқи ишлар вазири билан телефон орқали мулоқот қилди
Мулоқотда бўлажак расмий учрашувлар жадвали кўриб чиқилди.

Бугун, 31 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Покистон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурайший билан телефон орқали мулоқот қилди.
Мулоқотда Ўзбекистон–Покистон стратегик шериклигининг бугунги ҳолати ва томонларни қизиқтирган соҳаларни ҳар томонлама ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Икки давлат раҳбарлари ўртасида аввал эришилган келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.








