Сиёсат

Ишни судга қадар юритишда ягона тергов ахборот тизими жорий этилади

“Ишни судга қадар юритишда ягона идоралараро электрон ҳамкорлик тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Ишни судга қадар юритишда ягона тергов ахборот тизими жорий этилади

 

Қарорга кўра, суриштирув ва дастлабки тергов органлари фаолиятини рақамлаштириш ҳамда ишни судга қадар юритиш масалалари бўйича “Электрон суриштирув ва дастлабки тергов” ягона ахборот тизими (Ягона тергов ахборот тизими) жорий этилади.

Ягона тергов ахборот тизими орқали ишни судга қадар юритиш масалаларида электрон ҳужжат алмашиш қуйидагилар томонидан амалга оширилади:

 

Ички ишлар вазирлиги;

Бош прокуратура;

Давлат хавфсизлик хизмати;

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Мажбурий ижро бюроси;

Давлат божхона қўмитаси;

Миллий гвардиянинг суриштирув ва тергов органлари.

 

Ягона тергов ахборот тизимининг бошқа ахборот тизимлари билан интеграсиялашуви, унинг узлуксиз ишлаши, ахборот хавфсизлиги таъминланиши учун Бош прокуратура масъул ҳисобланади.

 

Қарор билан Ягона тергов ахборот тизими доирасида суриштирув ва тергов органлари билан электрон ҳамкорликни амалга оширувчи давлат органлари ҳамда ташкилотлар рўйхати тасдиқланди. Шунга кўра, жисмоний ва юридик шахслар ҳақидаги мавжуд маълумотлар суриштирув ва тергов органларининг электрон сўрови бўйича бепул асосда тақдим этилади.

 

Қарорга мувофиқ, Мажбурий ижро бюросининг 2022 йил 1 майдан Ягона тергов ахборот тизими синов версияси, 2022 йил 1 августдан тўлиқ версияси ишга туширилади.

 

Суриштирув ва тергов органлари ходимларининг рақамли саводхонлигини ва малакасини ошириш, уларни ахборот технологиялари ва ахборот хавфсизлиги бўйича ўқитиш Тошкент ахборот технологиялари университети ва унинг филиаллари негизида ташкил этилади.

 

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.