Cаломатлик

Бугундан бирламчи тиббиёт муассасаларида ортиқча қоғозбозликка чек қўйилиб, янги тартибда иш юритилади

Энди шифокор ва ҳамширалар асосий вақтини ҳужжатлар тўлдиришга эмас, балки беморларни даволашга йўналтиради.

Бугундан бирламчи тиббиёт муассасаларида ортиқча қоғозбозликка чек қўйилиб, янги тартибда иш юритилади

 

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

 

Бирламчи тиббиёт муассасалари ходимлари зиммасига юклатилган вазифалар ҳаддан зиёд кўп. Уларнинг асосий иш вақти турли журнал ва ҳисоботларни тўлдириш билан боғлиқ ортиқча жараёнларга сарфланмоқда. Оқибатда? шифокорлар қабулида узундан узоқ навбатлар юзага келиб, беморларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиш имконияти чекланяпти. Шу сабабли бундан бир муддат олдин Соғлиқни сақлаш вазирлигида ўтказилган учрашувда амалиёт учун фойдали бўлмаган ҳужжат ва ҳисобот шаклларини қисқартириш юзасидан махсус ишчи гуруҳ тузилган эди.

 

Ўтган қисқа вақт ичида вазирлик томонидан тузилган ишчи гуруҳ бу борадаги вазиятни чуқур ўрганиб, мавжуд 26 турдаги журнал ҳамда 33 турдаги ҳисобот шаклларидан бир қисми амалиётда кераксиз, деган хулосага келди.

 

Масалан, аҳоли жуда кўп мурожаат қилган паллаларда қабул бўлими ҳамширасининг “амбулатор-поликлиника муассасасига келганларни қайд этиш журнали”ни тўлдириши жуда кўп вақт йўқотилишига, оқибатда одамларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган эди. Қолаверса, беморлар қабул бўлимидан рўйхатдан ўтгач, шифокор ҳузурига кириш учун яна рўйхатга ёзилиши зарур эди.

 

“Тиббиёт ходимларининг жароҳат ҳолатларини қайд қилиш журнали”га эса нохуш вазиятлар юз бермаса, ойлаб, ҳатто йиллаб эҳтиёж бўлмаслиги мумкин. Лекин ҳамшира ана шу ҳужжат турига ҳар куни “Бугун кўнгилсиз ҳолатлар содир бўлмади” деган мазмундаги қайдларни киритиб бориши шарт эди.

 

Яна бир мисол: оилавий поликлиниканинг муолажа ҳамшираси ҳар бир беморга “укол” қилгач, буни бир нечта бланкалар, ҳатто махсус журналга ҳам “фалон дона шприц, фалон грамм спирт, фалон грамм пахта ишлатилди” деган маълумотлар билан ёзиб бориши лозим эди. Бу эса бошқа беморларнинг узоқ кутиб қолишига сабаб бўлаётганди.

 

Ана шундай нохуш ҳолатларга чек қўйиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи қабул қилинди. Унга кўра, шу йил 1 февралдан кўп тармоқли марказий поликлиника, оилавий поликлиника ва оилавий шифокор пунктларида юритиладиган 26 турдаги тиббий ҳисоб журналларидан 14 таси қолдирилди. Қолган 14 тасидан 10 таси соддалаштирилди. 33 турдаги тиббий карта ва бланкалар эса 14 тагача қисқартирилди.

 

Шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тасдиқланмаган тиббий ҳисоб ҳужжат шаклларидан фойдаланиш қатъиян ман этилди.

 

Энди шифокор ва ҳамширалар асосий вақтини ортиқча қоғозбозлик, яъни, ҳисоботу ҳужжатлар тўлдиришга эмас, балки бош вазифаси бўлган беморларни даволашга йўналтиради.

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

Бугундан бирламчи тиббиёт муассасаларида ортиқча қоғозбозликка чек қўйилиб, янги тартибда иш юритилади | Zamon.uz