Олимлар саратон касаллигининг бир нечта янги симптомларини аниқлади
Овқатланишда жуда тез тўйиб қолиш ошқозоности бези саратони белгиси бўлиши мумкин.

Овқат пайтида тез тўйиб қолиш ошқозоности бези саратони белгиси бўлиши мумкин. Бу ҳақда Daily Expres Буюк Британиянинг Pancreatic Cancer ташкилотига таяниб хабар бермоқда.
Таъкидланишича, ошқозоности бези саратони билан оғриган бемор овқатланаётганда тез тўйиш ҳисси туфайли ютинишда қийналади.
Хавфли касалликнинг бошқа белгилари қаторида шифокорлар титроқ, иситма ва умумий заифлик ҳолатини кузатилишини ҳам аниқлашди. Шунингдек, мутахассислар иштаҳани сабабсиз йўқотиш, овқат ҳазм қилиш муаммолари ва тез-тез кўнгил айниш ҳиссиётларига эътибор беришга чақирдилар. Бироқ, бир ёки бир нечта аломатлар мавжудлиги ҳар доим ҳам саратон мавжудлигини кўрсатмайди.
Мақолада таъкидланишича, ошқозоности бези саратони диагностикаси қийин бўлгани туфайли кўпинча беморлар аллақачон ривожланган босқичларда мутахассисларга мурожаат қилишади.
Аввалроқ "Omicron" шатммининг ноодатий белгилари аниқлангани хабар қилинган эди.








