Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Хитой етакчиси Си Цзиньпин билан учрашди

Давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги дўстлик ва ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш бўйича батафсил фикр алмашдилар.

Шавкат Мирзиёев Хитой етакчиси Си Цзиньпин билан учрашди

 

Бугун, 5 февраль куни Пекин шаҳридаги Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши уйида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин ўртасида  учрашув бўлиб ўтди.

 

Музокаралар аввалида Раис Си Цзиньпин давлатимиз раҳбарини самимий қутлаб, унга қишки Олимпиаданинг очилиш маросимида шахсан иштирок этгани учун чин дилдан миннатдорлик билдирди.

 

Ўзбекистон Президенти, ўз навбатида, таклиф ва самимий қабул учун ташаккур билдириб, Хитой раҳбарияти ва дўст халқини Олимпия ўйинларининг очилиши жуда юксак савияда ўтказилгани, тадбир бугунги Хитойнинг улкан муваффақият ва ютуқларини намойиш этгани билан табриклади.

 

Етакчилар Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги дўстлик ва ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, икки томонлама кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари юзасидан батафсил фикр алмашдилар.

 

Яхши қўшничилик, ўзаро ҳурмат ва ўзаро манфаат принципларига асосланган давлатлараро муносабатлар бугун юксак даражага кўтарилгани катта мамнуният билан қайд этилди.

 

Олий даражадаги мунтазам мулоқотлар икки томонлама алоқаларнинг фаоллашишига хизмат қилди.

 

2021 йил якунига кўра товар айирбошлаш рекорд кўрсаткичга етди, Хитойдан Ўзбекистон иқтисодиётига киритилган инвестициялар ҳажми 9 миллиард долларни ташкил этди.

 

Хитойнинг етакчи компания ва банклари иштирокида саноат, кимё тармоғи, энергетика, ахборот-коммуникация технологиялари ва бошқа устувор йўналишларда юқори технологик лойиҳалар амалга оширилмоқда.

 

“Яшил” иқтисодиёт, сунъий интеллект, рақамлаштириш ва электрон савдо соҳаларидаги ҳамкорлик салоҳиятини рўёбга чиқаришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

 

“Ипак йўли” жамғармаси билан узоқ муддатли ҳамкорлик бўйича амалий шерикликнинг стратегик лойиҳаларини илгари суришга қаратилган янги “йўл харитаси” шакллантирилмоқда. Молиявий-техник кўмак дастури кенгайтирилмоқда.

 

Учрашувда ушбу ташриф доирасида имзоланган беш йиллик Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик дастурини кенг кўламда амалга ошириш муҳим экани қайд этилди.

 

Мутаносиб товар айирбошлашга эришиш, самарали ҳудудлараро алмашинувларни қайта тиклаш ва самарали транспорт йўлакларини ривожлантириш бўйича биргаликда чора кўришга алоҳида эътибор қаратилди.

 

Камбағалликка ва коррупцияга қарши курашиш борасида Хитой тажрибасини ўрганиш ва жорий қилиш бўйича қўшма чора-тадбирларни амалга оширишга келишиб олинди.

 

Соғлиқни сақлаш, анъанавий тиббиёт, туризм, таълим, маданият ва санъат соҳаларидаги ҳамкорлик дастурини кенгайтириш учун кенг имкониятлар мавжудлиги қайд этилди.

 

Муҳим иқтисодий ва гуманитар лойиҳаларни илгари суриш мақсадида қўшма Хукуматлараро қўмита ва унинг соҳалар бўйича кичик қўмиталарининг навбатдаги мажлисларини ўтказиш масалалари келишиб олинди.

 

Халқаро ва минтақавий кун тартибидаги масалалар, шу жумладан Афғонистонда тез фурсатда тинчлик ўрнатилишига ва иқтисодий тикланишга кўмаклашиш кўриб чиқилди.

 

Раис Си Цзиньпин Ўзбекистоннинг жорий йилда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти раиси сифатидаги фаолиятини қўллаб-қувватлади.

 

Якунда Президент Шавкат Мирзиёев Хитой етакчиси ва халқини ой тақвими бўйича кириб келган Янги йил билан табриклади ва қишки Олимпиада муваффақиятли ўтишини тилади.

 

Шавкат Мирзиёевга ФАОнинг олий мукофоти – “Agricola” медали топширилди

Шавкат Мирзиёевга ФАОнинг олий мукофоти – “Agricola” медали топширилди

Президент БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти бош директори билан учрашиб, ташкилот билан ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Латвия Ўзбекистон фуқароларига виза беришни тўхтатмайди — ТИВ

Латвия Ўзбекистон фуқароларига виза беришни тўхтатмайди — ТИВ

Ўзбекистон ТИВи Латвия томонининг ўзбекистонликларга виза беришни тўхтатиш эҳтимоли юзасидан музокаралар ўтказди.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Шавкат Мирзиёев Хитой етакчиси Си Цзиньпин билан учрашди | Zamon.uz