энг долзарб

Ўғлининг ўлимидан сўнг Бош прокуратура билан судлашаётган ота вафот этди

Бу муаммо юзасидан ходимнинг отаси кафолатланган нафақа пуллари тўлаб берилмаётгани учун Бош прокуратурани судга берганди.

Ўғлининг ўлимидан сўнг Бош прокуратура билан судлашаётган ота вафот этди

 

Ўтган йилнинг апрел ойида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 33 ёшли ходими Самир Раҳмонов вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

 

Марҳумнинг отаси Аъзамжон Раҳмонов ўғли хизмат вазифасини бажараётган вақтда иш жойида вафот этганлиги, тўрт нафар вояга етмаган фарзандлари боқувчисиз қолганди.

 

Ислом ҳуқуқи бўйича устоз юристлардан бўлган Аъзамжон Раҳмонов ўғлининг иш жойида вафот этганлиги сабабли, Самирнинг 4 нафар вояга етмаган фарзандлари ва бева қолган турмуш ўртоғи учун Бош прокуратурадан товон пули ундиришга ҳаракат қилаётганди.

 

 

Дастлабки даъво аризаси ФИБ Миробод туманлараро суди томонидан қаноатлантиришдан рад этилганидан сўнг, марҳумнинг отаси қонун ижроси таъминланиши умидида қарор устидан Тошкент шаҳар судига апелляция берилди.

 

Апелляция суди ФИБ Миробод туманлараро судининг қарорини ноқонуний деб топиб, уни бекор қилган ва яна қайтадан кўриш учун ишни Миробод судига юборган эди.

 

Маълум бўлишича, айни иш қайта кўрилаётган бир вақтда Аъзамжон Раҳмонов ҳам вафот этган.

 

"Нима учун бу воқеани эслаяпмиз. Гап шундаки, бу суд ишини кўриш давомида Тошкент шаҳар суди апелляция судлов ҳайъати Самирбекнинг вафоти юзасидан Бош прокуратура фойдасига хулоса берган мутахассислар қонунчиликни бузган деган фикрга келган. Мана шу важлар ҳам қайсидир маънода Самирбекни меҳнат фаолияти билан боғлиқ сабаб туфайли вафот этганлигини тасдиқлаши мумкин.

 

Шу сабабли, Бош прокуратура марҳумнинг яқинларига тўловларни, хусусан, Меҳнат кодексининг 194-моддасига асосан 6 йиллик ўртача иш ҳақи миқдоридаги нафақа тўловлари тўлаб берса яхши бўларди.

 

Ҳозир Самирбекдан қолган фарзандларнинг тақдири учун судма-суд юрган, уларнинг асосий ҳимоячиси Аъзамжон ака ҳам оламдан ўтди. Вазият қай даражада ачинарли эканлиги ҳаммага маълум", деб ёзмоқда  юрист Саидали Мухторалиев.

 

Муаллиф Бош прокуратурада раҳбарлик лавозимларида тажрибали, оқил ва кўпчиликка устоз бўлган инсонлар фаолият юритиб келишини эътироф этаркан, уларни муаммони марҳум Самирбекнинг яқинлари, хусусан унинг турмуш ўртоғи билан ўзаро келишув асосида, судсиз ҳал қилишга чақирган.

 

Чўлпоной Аҳмедова тайёрлади.

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.