0

Қарши давлат университетидаги қоидабузарларга чора кўрилди

Бу бўйича жиноий иш университетдаги кўплаб дарахтларнинг кесилгани юзасидан очилган.

Қарши давлат университетидаги қоидабузарларга чора кўрилди

 

Қашқадарё вилояти Қарши давлат университетида 38 туп дарахт ноқонуний кесиб ташлангани ҳақида хабар берилганди. Бош прокуратура ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.

 

Унга кўра, университетнинг 6 нафар масъул ходимига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси (Дарахтларни, буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш) 1-қисми билан маъмурий жавобгарликка оид иш қўзғатилган.

 

Аниқланишича, ушбу ҳолатда табиатга 285 миллион сўм миқдорида зарар етказилган.

 

Маълумот учун: 13–15 январь кунлари Экология қўмитасининг давлат инспекторлари томонидан дарахт кесиб ташланган жойда ўрганиш ишлари олиб борилган. Университет томонидан Ягона давлат интерактив хизматлари портали орқали давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтларни кесиш учун уч маротаба мурожаат қилинган ва бу тўғрисида рад жавобини олган.

 

Қайд этилишича, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан рад жавоби берилганига қарамасдан, жами 38 туп дарахт ноқонуний кесилган. Ҳуқуқбузарликка алоқадор шахслардан тушунтириш хатлари олинди.

 

Мазкур қонунбузарлик ҳолати бўйича ўсимлик дунёсига етказилган зарар 267 миллион 543 минг сўм миқдорида ҳисобланди. Ҳодисага оид материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилган.

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"