Жамият

Қашқадарёнинг "шумахер"лари автоҳалокатлар сонини биринчиликка олиб чиқди

Вилоятда 2021 йилда 588 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Бунинг оқибатида 265 нафар фуқаро вафот этган.

Қашқадарёнинг "шумахер"лари автоҳалокатлар сонини биринчиликка олиб чиқди

 

2020 йил билан солиштирилганда ўлим билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисалари 2021 йилда 92 тага, тан жароҳати билан боғлиқ ҳолатлар эса 155 тага кўпайган. Бу ҳақда Қашқадарё вилоят ИИБ ЙҲХБда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълумот берилди.

 

Маълум қилинишича, агар содир этилаётган автоҳалокатлар ҳафта кунлари бўйича қиёсланганда ҳафтанинг сешанба, жума ҳамда шанба кунларига тўғри келганини кўриш мумкин. Ўтган йилда 108 та йўл транспорт ҳодисаси тунги соат 00:00 дан тонги 06:00 га қадар, 110 таси кундуз соат 15:00 ва 18:00 оралиғида кузатилган. Шаҳар-туманлар кесимида таҳлил қилинганда, энг кўп автоҳалокатлар Чироқчи тумани ҳудудида содир бўлган. Туманда ўтган йили 110 та ЙТҲ юзага келган.

 

Шунингдек, матбуот анжуманида йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлаётган ҳудудлар ҳам алоҳида таҳлил этилгани ва ўлим билан боғлиқ автоҳалокат содир бўлган ҳудудлар махсус белгилаб олингани таъкидланди.

 

Йил давомида 3-4 марта автоҳалокат содир бўлган ҳудудлар "авария ўчоғи" деб топилган. Масалан, Чироқчи тумани ҳудудидан ўтган А378 Самарқанд — Ғузор автомобиль йўлининг 83-84 километрида 3 та оғир ЙТҲ кузатилган. Бундан ташқари, айнан, шу йўлнинг 95-96 километрида ҳам 4 та автоҳалокат кузатилган. Шу боис мазкур ҳудуд "авария ўчоғи" деб эълон қилинган.

 

ЙТҲларга тезликни ошириш ва қувиб ўтиш қоидаларини бузиш асосий сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

 

Матбуот анжумани давомида вилоятдаги мавжуд йўл белгилари, уларни алмаштириш чора-тадбирлари, шунингдек, "авария ўчоғи" деб топилган ҳудудларда олиб борилаётган ишлар хусусида ҳам маълумотлар берилди.

 

Маълумот ўрнида: 1991 йилда Қашқадарё вилоятида рўйхатга олинган транспорт воситалари сони 85 000 тани, 2021 йил ҳолатига кўра эса 307 779 тани ташкил этган.

 

Шавкат Аминов

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Қашқадарёнинг "шумахер"лари автоҳалокатлар сонини биринчиликка олиб чиқди | Zamon.uz