Cаломатлик

Дунёда тўртинчи одам ОИВ инфекциясидан тузалди

Беморга илдиз ҳужайра кўчириб ўтказилган ва чақалоқ киндик қони қуйилган.

Дунёда тўртинчи одам ОИВ инфекциясидан тузалди

 

Дунёда тўртинчи одам ОИВ инфекциясидан бутунлай тузалди. "The Wall Street Journal"нинг хабар беришича, Нью-Йорк олимлари буни илдиз ҳужайраларини кўчириб ўтказиш ва киндик қонини қуйиш йўли билан уддалади.

 

Хабар қилинишича, бемор ўрта ёшлардаги аёл бўлган. ОИВ инфекцияси аниқланганидан 4 йил ўтиб, унда лейкемия ташҳиси ҳам қўйилган. У 2020 йилдан бери антиретровирус терапиясини тўхтатган ва ҳеч қандай инфекция аломатлари ўзини кўрсатмаяпти.

 

Илдиз ҳужайра аёлнинг яқин қариндошларидан биридан кам учрайдиган мутация билан кўчириб ўтказилган. Киндик қони эса чақалоқдан олинган.

 

2020 йилда олимлар 36 ёшли бразилияликнинг ОИВ инфекциясидан тузалганини эълон қилган эди. У вирусдан бутунлай тузалган учинчи одам бўлган.

 

Аввалроқ ОИВ ва Гепатит С ташхиси учун мобил лаборатория ишга туширилгани ҳақида хабар берилганди.

 

Шарофат Маҳмудова

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

Дунёда тўртинчи одам ОИВ инфекциясидан тузалди | Zamon.uz