0

ИШИДга аъзо ўзбекистонлик фуқаро хорижда қўлга олинди

Шунингдек, Д.У.нинг ўғлига нисбатан қидирув эълон қилинган.

ИШИДга аъзо ўзбекистонлик фуқаро хорижда қўлга олинди

 

Давлат хавфсизлик хизмати “Ислом давлати” террор ташкилоти (ИШИД)нинг яна бир аъзосини хорижда қўлга олиб, Ўзбекистонга олиб келди.

 

Аниқланишича, 53 ёшли Д.У. ўғли Д.Ҳ. (1994-йилда туғилган) билан биргаликда 2009–2015-йилларда россияда меҳнат мигранти сифатида ишлаши даврида ижтимоий тармоқлар орқали халқаро террорчилик ташкилотлари аъзоларининг таъсирига тушиб қолган.

 

Натижада, 2015-йилнинг сентябрь ойида ота-бола ўзларининг шахсини ошкор қилмаслик мақсадида Тожикистоннинг сохта паспортини расмийлаштириб, Туркия орқали Сурия давлатига боради ҳамда ИШИД халқаро террористик ташкилоти аъзолари сафига қўшилиб, жанговар ҳаракатларда иштирок этишади.

 

Кейинроқ Д.У. Суриядан МДҲ давлатларидан бирига қўпорувчилик ҳаракатларини амалга ошириш мақсадида қайтиб келган. Давлат хавфсизлик хизмати ходимларининг хорижий ҳамкорлар билан биргаликда олиб борган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Д.У. ушланиб, Ўзбекистонга олиб келинган.

 

Таъкидланишича, қўлга олиш вақтида Д.У. фаол қаршилик кўрсатган бўлса, кейинги жараёнларда у ўзининг “жиҳод” қилиш борасидаги қарашларидан воз кечмаганини билдирган. Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Маълумот учун: Суриядаги жангарилар сафига қўшилмоқчи бўлган ўзбекистонлик эркак Россияда ушлангани, Ўзбекистонда қидирувда бўлган шахс Россияда қўлга олинганди. Бундан ташқари, Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида “Ҳизб ут-Таҳрир” диний-экстремистик ташкилотининг Ўзбекистондаги фаолиятига масъул бўлган фуқаро ҳам қўлга олинганди.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижонда диний экстремистик ташкилотнинг 12 аъзоси ҳамда “Ҳизб-ут Таҳрир”нинг ўзбекистонлик етакчиси қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"