Жаҳон

Санкт-Петербургда чамадондан ўзбекистонлик аёлнинг жасади топилди: 15 ёшли ўғли гумонланмоқда

Аёл 1 ноябрь куни ишга кетганидан кейин бедарак йўқолган.

Санкт-Петербургда чамадондан ўзбекистонлик аёлнинг жасади топилди: 15 ёшли ўғли гумонланмоқда

 

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри Вйборг туманидаги Парголово қишлоғида чамадон ичидан аёлнинг жасади топилди. Жиноятни содир этишда унинг 15 ёшли ўғли гумон қилиниб, ҳибсга олинган. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитасининг минтақавий бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

 

Маълум қилинишича, ноябрь ойи бошида бедарак йўқолган аёлнинг ўлими билан боғлиқ ҳолат юзасидан қотиллик моддаси бўйича тергов бошланган. Терговчилар ва тезкор ходимлар олиб борган изланишлар натижасида унинг жасади Юкковский дарёси бўйидаги табиат йўлагидан чамадон ичида топилган.

 

РИА Новости агентлигига ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари маълум қилишича, аёлнинг бедарак йўқолгани ҳақида унинг синглиси полицияга хабар берган. Ўзбекистонда туғилган аёл фаррош бўлиб ишлаган ва ўғли билан ижарага олинган хонадонда яшаган.

 

У охирги марта 1 ноябрь куни ишга борганидан кейин бедарак йўқолган. Аёл телефон қўнғироқларига жавоб бермаган, бироқ SМS хабарлар юбориб турган. Хабарларда қаерда ва ким билан эканини билдирмаган.

 

Шунингдек, унинг ўғли мактабга онаси номидан ёзилган, касаллиги сабабли дарсга келолмаслиги ҳақидаги хатни олиб келган.

 

Ҳозирда 15 ёшли ўсмирга нисбатан эҳтиёт чорасини танлаш масаласи ҳал қилинмоқда. Тергов давом этмоқда.

Италияда кучли ёғингарчилик: айрим ҳудудларни сув босди

Италияда кучли ёғингарчилик: айрим ҳудудларни сув босди

Лигурия минтақасида икки кун давом этган кучли ёғингарчилик оқибатида кўчалар ва биноларни сув босди, кўчкилар юз берди.

АҚШда туғилиш орқали фуқаролик олишга уриниш: 6 мингдан ортиқ виза бекор қилинди

АҚШда туғилиш орқали фуқаролик олишга уриниш: 6 мингдан ортиқ виза бекор қилинди

АҚШ Давлат департаменти туғилиш туризмини ташкил этишга алоқадор шахсларни аниқлаш ва жавобгарликка тортиш чораларини кўрмоқда.

Минглаб одамлар уйига қайтиши мумкин: Россия ва Украина асир алмашинувига тайёргарлик кўрмоқда

Минглаб одамлар уйига қайтиши мумкин: Россия ва Украина асир алмашинувига тайёргарлик кўрмоқда

Бу уруш бошланганидан буёнги энг йирик асир алмашинуви бўлиши мумкинлиги таъкидланди.

Таиланддаги қотиллик: халқаро қидирувдаги ўзбекистонлик эркак АҚШда қўлга олинди

Таиланддаги қотиллик: халқаро қидирувдаги ўзбекистонлик эркак АҚШда қўлга олинди

Ҳозирда эркак депортация жараёнини кутиб, ICE ҳибсхонасида сақланмоқда.

Жапаровга янги рақиб: президентлик пойгасига ягона аёл номзод қўшилди

Жапаровга янги рақиб: президентлик пойгасига ягона аёл номзод қўшилди

Қирғизистонда президентлик лавозимига даъвогарлар сони 11 нафарга етди.

Туркияда вертолёт қулади: тўрт ҳарбий ҳалок бўлди

Туркияда вертолёт қулади: тўрт ҳарбий ҳалок бўлди

Ҳозирда ҳарбий вертолётнинг қулаш сабаблари ўрганилмоқда.

БААда йирик ЙТҲ: 14 киши ҳалок бўлди, 30 киши жароҳатланди

БААда йирик ЙТҲ: 14 киши ҳалок бўлди, 30 киши жароҳатланди

Тўқнашувдан сўнг бошланган ёнғин бошқа транспорт воситаларига ҳам тарқалган.

Исроил Ғазодаги шифохонага зарба берди: жарроҳ ва яна беш киши ҳалок бўлди

Исроил Ғазодаги шифохонага зарба берди: жарроҳ ва яна беш киши ҳалок бўлди

БМТ эса кучли ёмғирлар туфайли бошпанасиз қолган аҳоли учун Ғазога зудлик билан чодирлар етказишга чақирди.