Таълим

Наманганда 1-синф ўқувчилари "қизартирилди"

Ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятида уйга берилган вазифани бажармаган 1-синф ўқувчиларини доскага чиқариб, уларни изза қилинаётгани акс этган видео тарқалди.

Наманганда 1-синф ўқувчилари "қизартирилди"

 

Наманган вилояти халқ таълими бошқармаси Матбуот хизмати ҳолатга муносабат билдирди. Қайд этилишича, ушбу ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, ўрганилган. 

 

Маълум бўлишича, Учқўрғон туманидаги 13-умумий ўрта таълим мактабининг 1-“в” синф раҳбари Шаҳноза Мадраҳимова ўқиш дарси пайтида синфдаги 6 нафар ўқувчи уй вазифасини тайёрламагани ва дафтарлари қолиб кетгани сабабли доскага чиқарган. Бундай ҳолат қайтарилмаслиги ва бошқа ўқувчиларга сабоқ бўлиши учун уларга “уят-уят” деб гапиртириб, изза қилдирган. Бу жараёнларни ўзи уяли телефонига тасвирга олган. Сўнгра икки нафар ўқувчи ота-онасининг Telegram’ига жўнатган.

 

Синф раҳбари Шаҳноза Мадраҳимова билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган. Меҳнат кодексининг 181-моддаси 1-бандига кўра, вазифасига совуққонлик билан қарагани учун таълим муассасаси директори Ойбек Мўйдинов, маънафий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Яшин Абдуғофуровларга “Ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилган. Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Маҳбуба Имомова жиддий огоҳлантирилган.

custom img

ОТМларга кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди

Абитуриентлар ўз натижаларини тўрт хил усулда билиши мумкин.

custom img

5 йиллик иш стажига эга фуқароларга олийгоҳга тавсиянома берувчи ташкилотлар рўйхати тасдиқланди

Тасдиқланган рўйхатдан жами 87 та вазирлик, идора, давлат органи, агентлик, уюшма ва йирик корхоналар ўрин олган.

custom img

“Келажак учун хорижий тил” лойиҳаси доирасида 10 мингдан ортиқ ўқувчи миллий сертификат олди

40 мингга яқин 11-синф ўқувчисининг хорижий тил бўйича билим ва кўникмалари оширилди.

custom img

Ўзбекистонда айрим талабалар университет дипломини 3 йилда олиши мумкин

9-синф битирувчилари мактаб, академик лицей ёки техникумда икки йил таҳсил олиб, кейинги уч йилни маҳаллий ёки хорижий ҳамкор олийгоҳда давом эттириши мумкин бўлади.

custom img

B1 сертификатига эга абитуриентларга чет тили фанидан максимал баллнинг 75 фоизи берилади

Янги тартибга кўра, бир қатор сертификатларга эга педагоглар учун устамалар белгиланди.

custom img

Тошкентдаги айрим мактабларда давомат “ақлли” камералар орқали назорат қилинaди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар юзасидан расмий муносабат билдирилди.

custom img

Марказий Осиё ягона билим ва инновациялар маконига айлантирилади

Самарқандда Марказий Осиё — Европа Иттифоқи университетлари конгресси бўлиб ўтмоқда

custom img

Римда Ўзбекистон–Италия олийгоҳлари ректорлари Иккинчи форуми бўлиб ўтди

Олий таълим тизимидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича 20 дан ортиқ шартномалар имзоланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"