Навбатдаги манзил Янгиҳаёт ва Сергели
Президент Янгиҳаёт туманидаги "Almerro group" масъулияти чекланган жамиятининг қандолат корхонасини кўздан кечирди.

Умумий қиймати 70 миллиард сўм бўлган ушбу корхонанинг биринчи босқичи ўтган йили ноябрда ишга туширилган.

Корхона йилига 2 минг тоннага яқин қандолат маҳсулотлари тайёрлаш қувватига эга. 120 киши иш билан таъминланган.

Давлат раҳбари қандолат маҳсулотлари сифатини кўрди, таннархни пасайтириш бўйича тавсиялар берди.








