0

Фарғонада қотилликка қўл урган 4 нафар шахсга суд ҳукми ўқилди

Судланувчилар икки нафари ҳали ўттиз ёшга ҳам тўлмаган.

Фарғонада қотилликка қўл урган 4 нафар шахсга суд ҳукми ўқилди

 

Фарғона вилояти Қувасой шаҳрида 2021 йил 14 июнь куни қотиллик содир этган 4 нафар шахсга нисбатан суд ҳукми ўқилди.

 

Аниқланишича, Қ.А. ва О.Ж. касб-ҳунар мактабининг биринчи босқич ўқувчилари бўлиб, вояга етмаган. Хабарга кўра, Б.М. ва С.У. қарзларини узиш мақсадида режа тузган.

 

Улар Марғилон шаҳридаги қурилиш материаллари бозоридан темир маҳсулотларини 13 миллион 460 минг сўмга сотиб олиб, сотувчига 100 долларни 1 060 000 сўм ҳисобида берган. Қолган пулни Қувасойда юкни олиб борадиган ҳайдовчидан бериб юборишга келишган. Юк ташувчи А.У. бошқарувидаги "MOS 2125" (Москвич комби) русумли автомашинасида маҳсулотларни олиб, шогирди — вояга етмаган Р.Ҳ. билан йўлга чиққан.

 

Ҳайдовчи Чек қишлоғига етиб бориб, Б.М.га телефон қилганда юкни болалар тушириб олишга ёрдам бериши айтилган. Қ.А. ва О.Ж. машинанинг орқа ўриндиғига ўтириб, қир-адирликлар томон бошлаб борган. Б.М. ва С.У. ҳам уларнинг кетидан манзилга етиб келган. Ярим соатлардан сўнг улар ҳайдовчини шогирдининг кўз ўнгида арқон билан бўғиб, қаршилик қилгач, уриб ўлдирган. Р.Ҳ.нинг эса қўл-оёқларини боғлаб, юкхонага, мурдани эса ўриндиққа жойлаштирган. Шундан сўнг машинадаги темир маҳсулотларини уйга тушириб, жиноят изларини йўқ қилишга ҳаракат қилган.

 

Б.М. автомашинани Тошлоқ туманидаги фермер хўжалиги ер майдони ёнига бошқариб бориб, ўша ерда қолдириб кетган. Шу пайт Р.Ҳ.нинг нафас олаётганини кўриб, қўллари билан бўғиб, ҳушидан кетказган. Уни ўлди деб ўйлаб, воқеа жойидан кетган. Вояга етмаган Р.Ҳ. ҳушига келиб, содир этилган жиноят ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга хабар берган. Жиноят ишлари бўйича Олтиариқ туман суди томонидан мазкур иш кўриб чиқилиб, ҳукм ўқилган.

 

Унга кўра, Б.М.га 22 йил, С.У.га 19 йил, Қ.А. ва О.Ж.га 14 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонада ўз акаси учун жиноятга қўл урган шахс ушлангани  ҳамда Хоразмда ўғлининг қотилига айланган ота 10 йилга қамалгани ҳақида хабар берилганди.

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Фарғонада қотилликка қўл урган 4 нафар шахсга суд ҳукми ўқилди