20 февраль куни республикада қандай об-ҳаво кузатилади?
Ўзгидромет хабарига кўра, айрим жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин.

Ўзгидромет 19 февраль соат 20.00 да 20 февраль 20.00 гача бўлган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 1–3 даража илиқ, кундузи 13–15 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 10–15 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди
Ҳарорат кечаси 0–5 даража илиқ, кундузи 12–17 даража илиқ бўлади.
Тошкент ва сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 0–5 даража илиқ, кундузи 12–17 даража илиқ бўлади.
Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0–5 даража илиқ, кундузи 12–17 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 3–8 даража илиқ, кундузи 15–20 даража илиқ бўлади.
Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3–8 даража илиқ, кундузи 15–20 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 8–13 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушади. Ҳарорат кечаси 0–5 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.








