Фарғона водийсида электр таъминоти вақтинча узилиши мумкин
Вазирликка кўра, бугун ҳудудда таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Бугун водий вилоятларида электр таъминотида узилишлар кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, 20 феврал куни соат 09:30 дан 16:00га қадар Фарғона водийсини электр энергияси билан таъминловчи юқори кучланишли Л-503 электр узатиш тармоғида таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Шу муносабат билан водийнинг айрим ҳудудларида ушбу вақт оралиғида электр энергияси таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилиши мумкин.








