Сиёсат

Юртимизда аёллар кўз ёши тўкмайдиган жамият қуришимиз керак – Шавкат Мирзиёев.

Президент Қорақалпоғистоннинг Тахтакўпир туманидаги “Белтов” овул фуқаролар йиғинида бўлди.

Юртимизда аёллар кўз ёши тўкмайдиган жамият қуришимиз керак – Шавкат Мирзиёев.


 

Бу ерда мингдан ортиқ аҳоли яшайди. Туман марказидан 40 километр узоқда жойлашган ҳудуднинг илгари шароити оғир эди. “Обод қишлоқ” дастури асосида қурилиш, таъмирлаш ишлари амалга оширилгач, овул қиёфаси ўзгарди.

 

Фуқаролар йиғини идораси, маданият маркази, шифокорлик пункти, мактабгача таълим муассасаси капитал таъмирланди. Ҳаммом қурилди. Янги қувурлар тортилиб, ичимлик суви таъминоти яхшиланди. Кўчаларга қум-шағал аралашмаси ва қора қоплама ётқизилди. “Оржап” каналида пиёдалар кўприги қурилди, йўлаклар, ариқлар тартибга келтирилди. 5 километр электр тармоқлари янгиланиб, трансформатор ўрнатилди.

 

Шавкат Мирзиёев овулдаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди. Аҳоли билан мулоқот қилди.

 

– Охирги йилларда Қорақалпоғистонга алоҳида эътибор бериб, катта куч ва ресурсларни жалб этганимиз ўз натижасини бераяпти. Одамлар йўлимиз тўғрилигига ишонди. Энди янги марралар қўйганмиз. Қорақалпоғистонга ҳамма раҳбарларни олиб келдик. Бунақаси тарихда бўлмаган. Улар маблағи, жамоаси билан келиб, аниқ лойиҳалар ишлаб чиқаяпти. Тахтакўпирнинг ҳам аввалги мавқеини тиклашимиз зарур, - деди Президент. 

 

Давлат раҳбари аёллар турмушини яхшилаш масаласига алоҳида тўхталди.

 

- Юртимизда аёллар кўз ёши тўкмайдиган жамият қуришимиз керак, - деди Шавкат Мирзиёев.

 

Шу ерда ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари билан ҳам мулоқот бўлди. Улар маҳаллалардаги муаммоларни ҳал этиш, бандликни таъминлаш борасидаги таклифларини билдирди.

 

Президент шу ерда журналистлар билан ҳам суҳбатлашди.

 

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Юртимизда аёллар кўз ёши тўкмайдиган жамият қуришимиз керак – Шавкат Мирзиёев. | Zamon.uz