Lifestyle

Instagram’да “яшайдиган” машҳурлар

"Подписчик" йиғишда фаол ва кузатувчилари юқори ўзбек шоу-бизнес вакилларининг "Топ-10"талиги билан танишинг.

Instagram’да “яшайдиган” машҳурлар

 

Пешқадамликни қўлдан бой бермай келаётган хонанда Муниса Ризаеванинг обуначилари сони 5,3 миллион зиёд. У ўз саҳифасида кўпинча ҳаётида содир бўлаётган унутилмас онлари акс эттирилган фотосуратлар ва премьераси кутилаётган янги тароналари билан бўлишишни яхши кўради.

 

Рейтингнинг иккинчи ўрнида эса латофатли Шаҳзода. Унинг кузатувчилари сони 5,1 миллиондан зиёд.

 

Учинчи ўринни актриса, телебошловчи ва дизайнер Шаҳзода Муҳаммедова банд этган. Унинг 4,4 миллиондан ортиқ кузатувчиси бор. Унинг саҳифаси айрим сабабларга кўра бир муддат блокланиб қолган бўлсада, кузатувчилар “баракаси” учмади. Аккаунтини яна қайтариб олган Муҳаммедова Instagram саҳифасини бойитишда давом этмоқда.

 

Райҳон Ғаниева тўртинчи ўринда. Уни Instagram 4,3 миллион обуначи кузатади.

 

"Топ 10"таликнинг бешинчи поғонасида яқинда оналик бахтига эришган актриса Асал Шодиева турибди. Унинг обуначилари сони 3,4 миллион нафарни ташкил этади.

 

Актриса Дурдона Қурбонова эса Асал Шодиева билан беллаша олади. Уларнинг кузатувчилари сони деярли тенг. Бу икки актриса халқнинг ва журналистларнинг эътиборида бирдек қизиқ бўлган вакиллардан ҳисобланади.

 

Раққоса ва актриса Паризода ўзининг 3,2 миллион обуначилари билан кейинги поғонани банд қилиб турибди. У ўз саҳифасида фарзандлари Эъзоза ва Саъдиянинг қизиқарли видеоларини мухлислари эътиборига ҳавола этиб боради.

 

Олтинчи ўринни хонанда Шоҳруххон эгаллаб турибди. Унинг обуначилари сони турмуш ўртоғиникидан камроқ. Унинг 3,1 миллион обуначилари бор.

 

Ўз саҳифасида саёҳатлари ва эсда қоларли фотосуратларини жойлаб, ўз мухлислари билан баҳам кўрадиган хонанда Лола Юлдашеванинг 3 миллион обуначи кузатади.

 

Актриса 2,7 миллион обуначи бор. У мухлислари учун кунлик қилган ишлари-ю, сёмкаларидан "сторислар" жойлаб боради.

 

Истеъдодли хонанда Шаҳло Аҳмедова 2,4 миллион обуначи билан тўққизинчи поғонадан жой олди.

 

Ниҳоят рейтингнинг ўнинчи ўринни актриса ва телебошловчи Ситора Фармонова эгаллади. У 2,3 миллион обуначига эга. Ситора саҳифасида ўз фаолияти билан боғлиқ сторис ва постларни доимий жойлаб боради.

 

Нигина Маъруфжонова

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Машҳур офтальмолог олима, академик Зарифа Алиева таваллудига 103 йил тўлди. Унинг бой илмий мероси бугун ҳам юксак қадрланмоқда.

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Платформа мустақил рақамли экотизим сифатида ривожланиб бормоқда.

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

У ерда 100 мингдан ортиқ археологик артефактлар намойишга қўйилган.

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

OpenAI чат-ботдан фойдаланиш қоидаларини янгилади.

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Бу Францияда суратлар учун энг юқори нарх экани айтилмоқда.

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Бу воқеа мусиқанинг шифо кучини яна бир бор исботлади.

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

У коллекционерлар томонидан катта маблағ эвазига сотилиши мумкин.

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Унинг бошланғич нархи тахминан 270 минг доллар этиб белгиланган.