Сиёсат

Шавкат Мирзиёев: "Дунё кун сайин эмас, соат сайин таҳликали бўлиб бормоқда"

Президент Берунийдаги шамол электр станцияси қурилишига тамал тоши қўйиш маросимида нутқ сўзлади.

Шавкат Мирзиёев: "Дунё кун сайин эмас, соат сайин таҳликали бўлиб бормоқда"

 

Давлат раҳбари туманда қуриладиган қуввати 100 МВт бўлган шамол электр станцияси қурилишига тамал тошини қўйиш маросимида иштирок этмоқда.

 

"Дунё кун сайин эмас, соат сайин таҳликали бўлиб боряпти. Биз иқтисодиётимиз, мудофаамизни мустаҳкам қилиб, ишонч билан жонажон ватанимизнинг қудратини кўтаришга ҳаракат қилишимиз керак", — дейди Президент.

 

Шунингдек, давлат раҳбари Қорақалпоғистоннинг иқлими ва бу ернинг аҳоли турмуш тарзи ҳақида гапирган.

 

"Биз ерлардан унумли фойдалана олмаяпмиз. Қорақалпоғистон ери 2 миллион халқни бемалол боқа олади. Нима қилиш керак? Ақл ва изланиш билан, инновация билан ундан фойдаланиш керак. Қорақалпоғистоннинг ҳавоси ҳам фойда бериши аниқ. Неча йиллар давомида бу ер энергетика танқислигини бошдан кечиряпти. Нега биз бунга кўп эътибор беряпмиз? Агар биз катта корхоналар қурмоқчи бўлсак, келадиган инвестор ҳам "инфратузилманг борми, газинг, сувинг, йўлинг, темирйўлинг, аэропортинг борми деб сўрайди. Коррупция бўлмайдими, деб савол беради.

Саудия Арабистонининг "ACWA Power" компанияси 20га яқин етакчи компаниялар ўртасида ўтган танловда 1 киловатт соат электр энергияси учун 2,57 АҚШ центи тариф таклифи билан ғолиб деб топилган эди. Буям адолат, рақобат", — дейди у.

 

Компанияси 100 МВт қувватли янги шамол электр станциясини қуради. Мазкур электр станция 2 йил ичида, яъни 2024 йилда ишга туширилади.

 

Электр станция ишга тушгач йилига 350 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариб, 120 мингдан ортиқ хонадонни электр энергияси билан таъминлайди, йилига 106 миллион куб метр табиий газ тежалишига эришилади, ушбу ҳажмдаги тежалган газ билан 35 мингта хонадонни 1 йил давомида табиий газ билан таъминлаш мумкин.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Шавкат Мирзиёев: "Дунё кун сайин эмас, соат сайин таҳликали бўлиб бормоқда" | Zamon.uz