0

Украинадаги воқеаларга дунё етакчиларининг муносабати қандай?

АҚШ, Буюк Британия ва ЕИ Россиянинг ҳаракатлари ўзини оқламаслигини таъкидламоқда.

Украинадаги воқеаларга дунё етакчиларининг муносабати қандай?

 

 

Украина шарқидаги воқеаларга биринчи бўлиб Оқ уй муносабат билдирди.

 

 АҚШ президенти Жо Байден Россиянинг Донбассдаги ҳарбий операциясини “ўзини оқламайдиган” деб баҳолади.  

 

"Ушбу ҳужум оқибатида бериладиган қурбонлар ва вайронкорлик учун Россия жавобгар бўлади. АҚШ, унинг ҳамкорлари ва иттифоқчилари ягона ва қатъий жавоб беради. Дунё Россияни жавобгарликка тортади", — деган у.

 

У Украина атрофидаги воқеаларни диққат билан кузатиб боришини маълум қилган. 

 

Шунингдек, Байден можарони кузатиши ва G7 етакчилари билан учрашув ташкил қилишини ҳам айтди. Шундан сўнг Америка етакчиси АҚШ аҳолисига мурожаат билан чиқади.

 

“Биз шунингдек НАТО бўйича иттифоқчиларимиз билан ҳаракатларимизни мувофиқлаштирамиз”, - деди Байден.

 

Айни пайтда Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон Москва “Украинага ҳужум қилиб, қон тўкиш йўлини танлагани”ни таъидлади.

 


“Мен Украинадаги даҳшатли воқеалардан ҳайратдаман.  Президент Зеленский билан сўҳбатлашиб, кейинги қадамларимизни муҳокама қилдим. Президент Путин қон тўкиш ва вайронкорлик йўлини танлади. Буюк Британия ва иттифоқчиларимиз бунга қатъий жавоб қайтаради”, - деб ёзган Британия бош вазири ўз Twitter саҳифасида.

 

Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен Россиянинг махсус ҳарбий операциясини танқид қилиб, Москвани жавобгарликка тортишини айтди.

 

Латвия бош вазири Кришьянис Кариньш эса НАТОни Шимолий атланта альянси уставининг 4-моддаси (ҳудудий яхлитликка хавф солиш) бўйича консультация ўтказишга чақирди. Европа иттифоқининг Украинадаги миссияси раҳбари Матти Маасикас ЕИнинг Киевдаги ходимлари ҳақида қайғуришини билдирди.

 

Япония ҳукумати эса айни пайтда Донбассдаги вазият ҳақида маълумот тўплаётганини билдирди. Маълумотлар ўрганилиши тугаши билан ҳукумат асосий давлатлар, жумладан, G7 мамлакатлари билан аниқ ҳаракатларни амалга оширишга ўтмоқчи.

 

“Вазият жуда жиддий. Биз жаҳон ҳамжамияти билан яқин ҳамкорликда ҳаракатланмоқчимиз”,  - Япония бош вазири Фумио Кусида.

 

У ўзининг асосий вазифаси Япония фуқаролари хавфсизлигини таъминлаш эканини таъкидлади.

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"