Lifestyle

Қассобчиликдан қурилишгача: Мурод Назаровнинг болалик хотиралари

"Murad Buildings" асосчиси шу даражагача етишишида жуда кўп қийинчиликларга дуч келганини сўзлаб берди.

Қассобчиликдан қурилишгача: Мурод Назаровнинг болалик хотиралари

 

— Болалигимиз ўтган эски ҳовлини бузиб, қайта тиклайдиган бўлдик. Қурилиш авжига чиққан маҳал тўсатдан дадамнинг юраги хуруж қилиб, оламдан ўтиб қолдилар. Ўшанда 14 ёшда эдим. Дадам кўз ўнгимизда жон берган. Англамай ҳам қолганмиз... Дадам раҳматлининг маракалари ўтгандан сўнг онам олдиларига чақириб, уй қурилиши чала қолгани, қурилишни давом эттириш кераклигини айтдилар. Шундан сўнг, усталарга бош бўлиб, бозор-ўчар, овқат тайёрлаш, ёрдамлашиш каби ишларни зиммамга олиб, уйни битказганман. Оилада катта фарзанд бўлганим учун болаликдан мустақил, шижоатли бола бўлганман. Шунинг учун ҳам асосий масъулият мени зиммамда бўларди.

 

Ёшлигимдан турли овқатлар пишириш, ширинликлар тайёрлаш ва жониворлар боқишга қизиқардим. 5 ёшимдан нонуштамни ўзим тайёрлардим. Овқатланиб бўлгач, ўтирган жойимни йиғиштириб тозалаб қўярдим.

 

13 ёшимда эса дўстларим билан қўлбола инкубатор ясаб, жўжа очтирган вақтларим ҳам бўлган. Қўй сўйишни ҳам ўрганганман. Албатта, оддий қассоб ярим соатда қўй сўйса, мен 4 соатлаб сўярдим. Қўйнинг ҳар бир аъзосини синчиковлик билан ўрганиб чиқардим.

 

Қурилишга ҳам қизиқишим кучли бўлган. Қўшниларимиз уй қурса, албатта, ҳашарга чиқиб ёрдам берардим. Дадам юрак касаллигидан вафот этганларидан сўнг бир муддат шифокор, яъни кардиохирург бўламан деган мақсадни олдимга қўйдим. Тиббиёт коллежини битириб тиббиёт олийгоҳига ҳужжат топшираман, деган жойимдан онамнинг маслаҳати билан йўналишни қурилишга бурганман.

 

Ҳеч нарса қийин эмас, осон ҳам эмас. Ҳар қандай қийин йўлни қўрқмай босиб ўтиб, ундан завқ топа олсангиз — бу сизнинг ютиғингиз. Қўйган мақсадингизга етишиш учун йўлингизда учрайдиган қийинчиликларни олдиндан тасаввур қилиб қўрқсангиз шу эмоциялар билан уни босиб ўтасиз.

 

Шу даражага етиб келишимда жуда кўп қийинчиликларни кўрганман. Аммо мен уларни тўғри қабул қилиб, чўчимай фақат олдинга интилганман. Энг асосийси, ҳар бир қилган ишимдан завқ олишга ҳаракат қиламан.

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Зарифа Алиева – нур улашувчи шифокор, фидойи олима ва ғамхўр она

Машҳур офтальмолог олима, академик Зарифа Алиева таваллудига 103 йил тўлди. Унинг бой илмий мероси бугун ҳам юксак қадрланмоқда.

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Платформа мустақил рақамли экотизим сифатида ривожланиб бормоқда.

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

У ерда 100 мингдан ортиқ археологик артефактлар намойишга қўйилган.

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

OpenAI чат-ботдан фойдаланиш қоидаларини янгилади.

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Бу Францияда суратлар учун энг юқори нарх экани айтилмоқда.

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Бу воқеа мусиқанинг шифо кучини яна бир бор исботлади.

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

У коллекционерлар томонидан катта маблағ эвазига сотилиши мумкин.

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Унинг бошланғич нархи тахминан 270 минг доллар этиб белгиланган.

Қассобчиликдан қурилишгача: Мурод Назаровнинг болалик хотиралари | Zamon.uz