0

Hamkorbank “Sberbank Online"дан пул ўтказмаларини қабул қилишни тўхтатди

2 кун аввал “Сбербанк” АҚШ санкциялари остида қолганди.

Hamkorbank “Sberbank Online"дан пул ўтказмаларини қабул қилишни тўхтатди

 

25-февралдан бошлаб Hamkorbank “Sberbank” Online иловаси орқали юборилган пул ўтказмаларини карталарга ўтказишни тўхтатади.

Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар берди.

 

Вақтинчалик чеклов банк тизимларида олиб борилаётган техник ишлар муносабати билан жорий қилинган. Расмий сабаб "техник носозлик".

Бу мижозларга йўқотишлардан қочишга ёрдам беради, дейилади ҳисоботда. Чекловларни бекор қилиш муддати ошкор этилмаган.

 

Илова эгаси, “Сбербанк”, Украинада ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан кейин қабул қилинган Россия компанияларига қарши янги санкциялар пакетида пайдо бўлди. Унга нисбатан чекловлар АҚШ ва Канада расмийлари томонидан киритилган. Хусусан, Америка молия институтларига 30 кун ичида “Сбербанк"нинг барча вакиллик ҳисобларини ёпиш ва шундан сўнг банк ёки унинг қошидаги корхоналари билан боғлиқ операцияларни рад этиш буюрилган.

 

Бироқ, банкнинг АҚШдаги активлари музлатилмайди. “Сбербанк” ҳали ҳам харидор сифатида Америка корхоналари билан операцияларни амалга ошириши мумкин (масалан, дастурий таъминот).

 

Бундан ташқари, “Совкомбанк” санкциялар остида қолди, бундан бироз олдин “Ўзагроекспортбанк” акцияларининг 100% давлат улушини сотиб олди.

Манбаларга кўра, банк аллақачон валюта айирбошлаш билан боғлиқ операцияларни тўхтатган.

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"