Ўзбекистон

Алимент бўйича қарздорлик 115 млрд сўмдан ошиб кетган – Шавкат Мирзиёев

Президент МИБ фаолияти қониқарсиз эканини айтиб, алиментга оид янги тизим йўлга қўйилишини маълум қилди.

Алимент бўйича қарздорлик 115 млрд сўмдан ошиб кетган – Шавкат Мирзиёев

 

Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида муҳим ва долзарб масалалардан бири – алимент тўланиши борасидаги муаммоларга ҳам тўхталиб ўтилган. Бу ҳақда “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН” хабар бермоқда.

 

Қайд этилишича, бугунги кунда 290 мингдан зиёд оталарга фарзандлари учун алимент тўлаш юкланган. Лекин уларнинг 172 минг нафари ўз фарзанди олдидаги мажбуриятини бажаришдан бош тортиб келмоқда. 

 

"Оқибатда алимент бўйича қарздорлик 115 миллиард сўмдан ошиб кетган. Ҳар бир вилоят ҳокими ўз рақамларини билади. Шу боис 2021 йили Халқ қабулхоналарига алимент билан боғлиқ 70 мингга яқин мурожаат келиб тушган. Бу борада Мажбурий ижро бюросининг фаолияти қониқарсиз. Энди алимент тўловларини кафолатли таъминлаш бўйича янги тизим жорий қилинади", деган Президент Шавкат Мирзиёев.

 

2022 йил 1 июлдан Мажбурий ижро бюросида “Алимент тўловлари” жамғармаси ташкил этилади ва унга дастлаб 50 миллиард сўм йўналтирилади.

 

Мазкур маблағлар уч ой ичида ундириш имкони бўлмаган алиментларни тўлашга ажратилади ва кейинчалик бюро томонидан ундириб олинади.

 

custom img

1,293 млрд сўмлик заргарлик буюмлари: “Дубай–Тошкент” рейсида ноқонуний юк аниқланди

Ўзбекистонга кириб келган фуқаронинг юкидан декларацияда кўрсатилмаган 921,37 грамм заргарлик буюмлари ва 3 дона олтин қуйма топилган.

custom img

18 млн дан ортиқ фирибгарлик операцияси: банкларда 461 млрд сўмлик маблағ чиқиб кетишининг олди олинди

Банклардаги антифрод тизимларининг 6 ойлик натижалари эълон қилинди.

custom img

Омонатдаги пулни ўзлаштириш: Тошкентда банк масъулларига жиноят иши қўзғатилди

Тижорат банки масъуллари фуқаро номидан қалбаки ҳужжатлар расмийлаштириб, унинг омонатидаги 300 минг долларни ўзлаштирган.

custom img

25 ва 50 фоиз: талабалар учун контракт тўлаш муддати узайтирилди

Қўшимча муддат бакалавриат ва магистратурага тавсия этилган абитуриентлар, ўқиши кўчирилган ёки кўчириб тикланган ҳамда қайта тикланган талабаларга тегишли.

custom img

5 миллиард сўмлик зарар: халқаро қидирувдаги шахс Туркияда қўлга олинди

Мазкур шахс ажратилган кредит маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликда гумон қилинмоқда.

custom img

Банкларда 461 млрд сўмлик фирибгарликнинг олди олинди: 18 миллиондан ортиқ операция чекланди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки 6 ойида зарарли дастур аниқлангани сабаб 1,28 миллионта қурилмада банк иловаларидан фойдаланиш чекланган.

custom img

Ангренда бемор «пробасиз» укол ортидан комага тушдими? Ҳолат юзасидан текширув бошланди

Текширув якунлари асосида ҳолатга ҳуқуқий ва тиббий жиҳатдан баҳо берилиши маълум қилинди.

custom img

«Чиқарилган ҳукмдан озгина норозиман»: тайинланган жазо юзасидан суд муносабат билдирди

Тошкент шаҳар суди ЙПХ инспектори ўлимига сабабчи бўлган судланувчига 2,4 йиллик жазо берилгани юзасидан изоҳ берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"