Ўзбекистон

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланди: бугун “яшил” даража кутилмоқда

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланди: бугун “яшил” даража кутилмоқда


20 ноябрга ўтар кечаси Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавоси сифати яхшиланди. Халқаро ҳаво сифати индекси (AQI) бўйича кечки соатларда дастлаб “сезгир гуруҳлар учун носоғлом”, кейинчалик эса “ўртача” даража кузатилди. Миллий индекс бўйича эса дастлаб “сариқ”, туннинг асосий қисмида “яшил” даража қайд этилди.


Маълум қилинишича, кечки соатларда кучсиз шамол маҳаллий ва қўшни ҳудудларда шаклланган ташламалар ҳамда PM заррачаларининг тарқалишини чеклаган. Соат 22:00 дан кейин ҳаво алмашинуви яхшиланиши натижасида PM заррачалари миқдори камайиб, ҳаво сифати яхшиланган.


Шунингдек, Экологик мониторинг миллий маркази мутахассислари Тошкент шаҳри ва Қибрай туманида ҳаво сифати бўйича инструментал ўлчовлар ўтказган.


Прогнозларга кўра, 20 ноябрь куни пойтахтда ҳаво сифати кундузги ва кечки соатларда халқаро AQI бўйича “ўртача”, миллий индекс бўйича эса “яшил” даражада бўлиши кутилмоқда.

Энди пенсияга муддатидан олдин чиқиш учун идорама-идора юриш шарт эмас

Энди пенсияга муддатидан олдин чиқиш учун идорама-идора юриш шарт эмас

Корхона тугатилиши ёки штатлар қисқариши сабабли ишсиз қолган фуқаролар пенсияга чиқиш учун онлайн ариза бериши мумкин.

36 минг долларлик опий савдоси фош этилди: уч вилоятда наркотик моддалар билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди

36 минг долларлик опий савдоси фош этилди: уч вилоятда наркотик моддалар билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди

Қашқадарёдаги ЙПХ масканида текширилган автомобиль йўловчисидан 327 гр опий ва 127 гр гашиш топилган.

Ўзбекистонда ипотека кредитлари 39,5 фоизга ошди: 10 ойда 23,6 трлн сўм ажратилди

Ўзбекистонда ипотека кредитлари 39,5 фоизга ошди: 10 ойда 23,6 трлн сўм ажратилди

Ажратилган маблағларнинг асосий қисми бирламчи уй-жой бозорига йўналтирилган.

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: 20 ноябрь тонгида “яшил” даража бўлади

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: 20 ноябрь тонгида “яшил” даража бўлади

Бунга тунда шамол кучайиши ва ҳаво алмашинуви яхшиланиши сабаб бўлиши кутилмоқда.

Иордания пойтахти Аммон шаҳрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ҳозирги замон ва Янги Ўзбекистон” номли фундаментал асари араб тилида тақдим этилди

Иордания пойтахти Аммон шаҳрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ҳозирги замон ва Янги Ўзбекистон” номли фундаментал асари араб тилида тақдим этилди

Олти боб ва хотимадан иборат китобда «Давлат — инсон учун» ва «Инсон қадри учун» тамойиллари асосида амалга оширилаётган ислоҳотлар, мамлакат тараққиётининг устувор вазифалари ҳамда давлат ва жамият ҳаётидаги ўзгаришлар таҳлил қилинган.

Тошкентда Erasmus+ экспертларининг халқаро конференцияси бошланди

Тошкентда Erasmus+ экспертларининг халқаро конференцияси бошланди

Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи мамлакатлари вакиллари иштирокида олий таълим тизимини ривожлантириш ва илмий тадқиқотлар самарадорлигини оширишга бағишланган халқаро форумлар ўтказилмоқда.

Бир ташрифда 30 кунгача: Ўзбекистон ва Уммон ўртасида визасиз тартиб жорий этилади

Бир ташрифда 30 кунгача: Ўзбекистон ва Уммон ўртасида визасиз тартиб жорий этилади

Йил давомида визасиз бўлиш муддати жами 180 кундан ошмаслиги лозим.

Сув автоматларини бузиб, пулини ўғирлашди: олти нафар гумонланувчи ушланди

Сув автоматларини бузиб, пулини ўғирлашди: олти нафар гумонланувчи ушланди

Тошкентда кўчалардаги ичимлик суви сотадиган автоматлардаги пулларни ўғирлаш ҳолатлари акс этган видеолар тарқалди.