Ўзбекистон

Ўзбекистонда ипотека кредитлари 39,5 фоизга ошди: 10 ойда 23,6 трлн сўм ажратилди

Ажратилган маблағларнинг асосий қисми бирламчи уй-жой бозорига йўналтирилган.

Ўзбекистонда ипотека кредитлари 39,5 фоизга ошди: 10 ойда 23,6 трлн сўм ажратилди



2026 йилнинг январь–октябрь ойларида тижорат банклари томонидан жисмоний шахсларга жами 75,8 мингта ипотека кредити ажратилди. Кредитларнинг умумий ҳажми 23,6 трлн сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 39,5 фоизга ошди. Бу ҳақда Марказий банк маълум қилди.


Ажратилган ипотека кредитларининг асосий қисми бирламчи уй-жой бозорига йўналтирилган. Ушбу сегментда 17,4 трлн сўмлик кредит берилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш 42 фоизни ташкил этган. Иккиламчи уй-жой бозори учун эса 6,2 трлн сўм кредит ажратилган. Бу кўрсаткич 33 фоизга ошган.


Кредитларнинг 12,2 трлн сўми эркакларга, 11,4 трлн сўми аёлларга тўғри келган. Бир йил ичида эркакларга ажратилган ипотека кредитлари ҳажми 20,9 фоизга, аёлларга ажратилган кредитлар эса 67 фоизга ошган.


Ёшлар учун ажратилган ипотека кредитлари сони 22,3 мингтага етиб, 36,5 фоизга кўпайган. Ушбу кредитларнинг умумий қиймати 7,2 трлн сўмни ташкил этган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 42,9 фоизга кўп.

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: 20 ноябрь тонгида “яшил” даража бўлади

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: 20 ноябрь тонгида “яшил” даража бўлади

Бунга тунда шамол кучайиши ва ҳаво алмашинуви яхшиланиши сабаб бўлиши кутилмоқда.

Иордания пойтахти Аммон шаҳрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ҳозирги замон ва Янги Ўзбекистон” номли фундаментал асари араб тилида тақдим этилди

Иордания пойтахти Аммон шаҳрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ҳозирги замон ва Янги Ўзбекистон” номли фундаментал асари араб тилида тақдим этилди

Олти боб ва хотимадан иборат китобда «Давлат — инсон учун» ва «Инсон қадри учун» тамойиллари асосида амалга оширилаётган ислоҳотлар, мамлакат тараққиётининг устувор вазифалари ҳамда давлат ва жамият ҳаётидаги ўзгаришлар таҳлил қилинган.

Тошкентда Erasmus+ экспертларининг халқаро конференцияси бошланди

Тошкентда Erasmus+ экспертларининг халқаро конференцияси бошланди

Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи мамлакатлари вакиллари иштирокида олий таълим тизимини ривожлантириш ва илмий тадқиқотлар самарадорлигини оширишга бағишланган халқаро форумлар ўтказилмоқда.

Бир ташрифда 30 кунгача: Ўзбекистон ва Уммон ўртасида визасиз тартиб жорий этилади

Бир ташрифда 30 кунгача: Ўзбекистон ва Уммон ўртасида визасиз тартиб жорий этилади

Йил давомида визасиз бўлиш муддати жами 180 кундан ошмаслиги лозим.

Сув автоматларини бузиб, пулини ўғирлашди: олти нафар гумонланувчи ушланди

Сув автоматларини бузиб, пулини ўғирлашди: олти нафар гумонланувчи ушланди

Тошкентда кўчалардаги ичимлик суви сотадиган автоматлардаги пулларни ўғирлаш ҳолатлари акс этган видеолар тарқалди.

Фильтрлар ўрнатилмаган, чиқиндилар назорат қилинмаган: Тошкентдаги корхонада қоидабузарликлар аниқланди

Фильтрлар ўрнатилмаган, чиқиндилар назорат қилинмаган: Тошкентдаги корхонада қоидабузарликлар аниқланди

Ҳозирда корхона фаолиятини вақтинча тўхтатиб туриш масаласида судга мурожаат қилиш учун ҳужжатлар тайёрланмоқда.

27 та концерт рекламаси бўйича огоҳлантириш берилди: ижро шакли кўрсатилмаган

27 та концерт рекламаси бўйича огоҳлантириш берилди: ижро шакли кўрсатилмаган

Концерт-томоша тадбирларида фонограммадан фойдаланиш ҳақида ахборот берилиши шарт.

Тожикистонда электр узатиш устуни қулади: Фарғона водийсининг айрим жойларида электр чекланади

Тожикистонда электр узатиш устуни қулади: Фарғона водийсининг айрим жойларида электр чекланади

Ноқулай об-ҳаво электр узатиш тармоғи таянчларидан бирининг қулашига сабаб бўлди.