0

Машҳурлик "қиммат"га тушган санъаткорлар

Тўйни устози томонидан қувилган артист, "морг"да ишлаган сўз устаси, элга танитган қўшиғи ортидан можаролар исканжасида қолган хонандаларнинг ҳаётий қийинчиликлари.

Машҳурлик "қиммат"га тушган санъаткорлар

 

Юлдуз Турдиева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист:

— Санъатни нонини ейиш осон эмас. Тўйларда жонли ижро этиб, ўзимга катта зарар етказганман. Кунларнинг бирида тўйдан қайтгач, қулоқ ва жағ соҳаларим кечаси билан тиқирлаб овоз чиқара бошлади. Шифокорга борсам тўйларда навбатчи бўлиб, беш соатлаб жонли ижро этаверганимдан жағ соҳам жойидан силжиб, пастга тушиб қолган экан. Анча вақт қўшиқ куйлолмаганман.

Тўйни деб ҳатто бир мартда ўқишдан ҳайдалишимга ҳам оз қолган. 4 курсда ўқиб юрган вақтимда "Шарқ тароналари" халқаро мусиқа фестивалига тайёргарлик кўриш учун Самарқандга келганмиз. Самарқандда бир хонадон эгаси мени тўйга таклиф қилди. Эрталабки соат 7:00 да эса майдонда бўлишим керак эди. Тўйда пул ишлайман, деб саҳнага 10 дақиқага кечикиб келдим. Режиссёримиз халқ хизматига борган санъаткорни ёмон кўрарди. Мени саҳнадан қувиб солди. Ўқишдан ҳам ҳайдалишимни айтди. Меҳмонхонага келиб, роса йиғладим. Бир ҳафта хонадан чиқмадим. "Шарқ тароналари"га 10 кун қолганда яна режиссёр олдига йиғлаб бордим. Шундан сўнг у инсон мени кечирди. Овозим яхшилиги, бундай овозни тўйларда сарфлаганим учун қаттиқ жаҳллари чиққанини айтдилар. Шундан кейин ҳар бир давлат тадбирига масъулият билан ёндашадиган бўлдим.

 

Шукрулло Исроилов, сўз устаси:

— 2 ёшимда отамдан айрилганман. Оилада ёлғиз боқувчи ўзим бўлгани учун ҳам барча масъулият мени бўйнимда эди. Болалигим катта одамлардек ўтган. 11 ёшимда уч ойлик таътилда лимонад заводига ишга кирганман. Бақувват бўлганим учун эрталабдан кечгача лимонад яшиги ва қопларини таширдим. Ойлигимга укам ва ўзим учун мактаб формаси олардик. Бир муддат заводда боғбон, почтада хат ташувчи ва ҳатто моркда ўлик ҳам ташиганман. Кейинчалик онам ёрдами билан шифохонага санитар бўлиб ишга кирдим. Ўшанда бир қизиқ воқеа бўлган. Шифохонага кўричак бўлиб қолган одамни оғир аҳволда олиб келишган. Лифт ишламай қолган. Мен беморни 4 қаватга қўлимда кўтариб, олиб чиққанман. Бемор роса дуо қилган.

16 ёшимдан бошлаб қўшниларни тўйида қўлимга микрафон олиб, Мирзабек Ҳолмедов латифаларини айтадиган бўлдим. Озгина пул ҳам ишладим. Кейинроқ бир санъаткор гуруҳида юрдим. У мени роса ишлатиб, қўлимга арзимаган пул берар эди. Пулни тежаш учун автобусга йўлкирани ҳам тўламасдим. Паттачи олдимга келиб, пул сўраса, ўзимдан кар, соқов одам ясаб олардим. Буни нотўғри ишлигини билардим, аммо мажбур эдим.

Тақдир дегани шундай нарсаки, у бизга нималарни тайёрлаб турганини хаёлимизга ҳам келтиролмаймиз. 1999 йил автомашина бошқариб кетаётганимда қаршимдан чиққан маст одамни уриб юборганман. У шифохонага етиб бормай, йўлда вафот этган. Аммо мен у одамнинг аёли ва болаларини ташлаб қўймаганман. Тошкентдан уй олиб бериб, анча вақт уларни пул ва озиқ-овқат билан таъминлаганман.

 

Малика Равшанова, хонанда:

— Шундай вақтлар бўлдики, мен дўст деб юрган инсонларим мени сотишди. Бунинг учун мен яхшигина тўлов тўладим. “Бу менинг онам” қўшиғидан сўнг катта можаролар юзага келди. Бу қизни синдираман, йўқ қиламан, деганлар ҳам топилди. Ўшанда тушкунликка тушдим. Лекин қисқа вақтда ўзимни қўлга олдим. Ижодимни давом эттирдим. Биргина мана шу қўшиғим учун миллионлаб оналар дуо қилгани учун ҳам гулладим.

Отам 27 ёшда оламдан ўтган. Шунинг учун иккинчи қўшиғимни отамга бағишладим. У ҳам менга яхшигина шуҳрат олиб келди.

Ёшлигим жуда қийинчиликда ўтган. Онам гилам тўқиб, кашта тикарди. Онамни ортиқча қийнамаслик учун ҳам пул сўрамасдим. Талабалик вақтимда онамга ёрдам бўлсин, деб тўйга чиқадиган бўлдим. Аммо доим ҳам тўйда меҳнатимга яраша ҳақ тўланмасди. Гуруҳ раҳбари бизни ишлатиб-ишлатиб, қўлимизга арзимаган пул берарди. Ҳатто бир мартда қўлимга 500 сўм бериб, алдаб, тўйдан кетказиб юборган вақти ҳам бўлган. Роса хафа бўлиб, йиғлаганман. Лекин иложсизликдан кам пулга ҳам тўйга чиқардим.

 

custom img

Телеграм энди оддий мессенжер эмас, ахборот манбаи ҳам!

Платформа мустақил рақамли экотизим сифатида ривожланиб бормоқда.

custom img

Мисрда 70 та футбол майдонига тенг улкан музей очилди

У ерда 100 мингдан ортиқ археологик артефактлар намойишга қўйилган.

custom img

ChatGPT тиббий ва юридик маслаҳат беришни тўхтатади

OpenAI чат-ботдан фойдаланиш қоидаларини янгилади.

custom img

Парижда кўк рангдаги сурат 18,4 млн еврога сотилди

Бу Францияда суратлар учун энг юқори нарх экани айтилмоқда.

custom img

Лондонда аёл мия операцияси вақтида мусиқа чалди

Бу воқеа мусиқанинг шифо кучини яна бир бор исботлади.

custom img

Дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул ўғирлаб кетилди

У коллекционерлар томонидан катта маблағ эвазига сотилиши мумкин.

custom img

Эйнштейннинг скрипкаси аукционда сотувга қўйилди

Унинг бошланғич нархи тахминан 270 минг доллар этиб белгиланган.

custom img

Сирож Нуриддинов ким эди?

Нима учун бу инсонни деярли ҳеч ким билмайди? Айтишларича, Шароф Рашидовнинг асосий рақибларидан бўлган экан. Бироқ унинг Ориф Алимов, Расул Ғуломов билан яқин бўлгани инобатга олинса, ҳақиқатан ҳам Рашидовга қарши томонда бўлганини тахмин қилиш мумкин. Бундан ташқари, Ёдгор Насриддинова россиялик мухбирларга берган интервьюсида Шароф Рашидов билан ўзи ораларида совуқлик бўлганини кўп такрорлаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Машҳурлик "қиммат"га тушган санъаткорлар