Сиёсат

Муқаддас ҳадиси шарифларда ҳам хотин-қизларга доимо яхшилик қилиш буюрилган — Шавкат Мирзиёев

Президент раислигидаги видеоселектор йиғилиши бошланди.

Муқаддас ҳадиси шарифларда ҳам хотин-қизларга доимо яхшилик қилиш буюрилган — Шавкат Мирзиёев

 

“Бугун, сизлар билан баҳорнинг биринчи кунида ҳаммамиз учун муҳим бўлган масала – хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги мавқеини янада мустаҳкамлаш бўйича энг долзарб вазифаларни белгилаб оламиз. 

 

Сизларга маълумки, кўп минг йиллик давлатчилигимиз тарихида буюк намояндаларимиз, моҳир саркарда ва сиёсатчи бўлган ота-боболаримиз ёнида ҳамиша оқила, жасур ва фидойи момоларимиз ҳам ўзларининг юксак ақл-заковати, теран фикр ва мулоҳазалари, амалий ҳаракатлари билан мамлакат тараққиёти ва равнақига муносиб ҳиссаларини қўшиб келганлар.

Биз ўтмишни ёдга олар эканмиз, дунё илм-фани ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган аждодларимиз, жаҳонгир боболаримиз қаторида, мана шундай буюк инсонларни дунёга келтириб, меҳр билан тарбиялаган, уларни улуғвор ишларга руҳлантириб, ҳар бир ишда камарбаста бўлган фозила аёлларимиз билан ҳақли равишда фахрланамиз”, - деди давлатимиз раҳбари йиғилиш аввалида.

 

Президент:

"Донишманд халқимиз ҳамиша аёлларни эъзозлаб яшаган, хотин-қизларга юксак эҳтиром кўрсатиб яшаш эл-юртимизга хос азалий қадриятга айланган.

Буни муқаддас Қуръони каримнинг энг катта сураларидан бири – "Нисо", яъни “Аёллар" деб аталиши ҳам тасдиқлайди. Аллоҳ таоло ушбу сурада инсонларни аёлларга адолатли муносабатда бўлишга даъват этади.

Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Беруний, Ибн Сино, Амир Темур, Алишер Навоий, Бобур Мирзо каби улуғ аждодларимиз, маърифатпарвар жадидларимиз ҳам оиланинг тинч, мустаҳкам ва фаровон бўлишида, фарзандлар тарбиясида хотин-қизларнинг ўрни ва таъсири беқиёс эканини алоҳида таъкидлаганлар.

 

Бугунги кунда муҳтарама опа-сингилларимиз жамиятимизда олиб борилаётган ўзгариш ва янгиланишлар жараёнида, бошқарув тизимида, тадбиркорлик, илм-фан, соғлиқни сақлаш, маданият ва санъат соҳаларида, маҳаллаларда қанчалик фидокорона меҳнат қилиб келаётганини ҳаммамиз яхши биламиз ва юксак қадрлаймиз".

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Муқаддас ҳадиси шарифларда ҳам хотин-қизларга доимо яхшилик қилиш буюрилган — Шавкат Мирзиёев | Zamon.uz