Сиёсат

Президент асосий савдо ҳамкори бўлган давлатлардаги вазиятни таҳлил қилди

Давлат раҳбари аниқ чора-тадбирларнинг батафсил Режасини ишлаб чиқишга топшириқ берди.

Президент асосий савдо ҳамкори бўлган давлатлардаги вазиятни таҳлил қилди

 

Президент Вазирлар Маҳкамасига Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкорлари бўлган айрим мамлакатларда юзага келаётган вазиятни ҳисобга олган ҳолда, вужудга келиши мумкин бўлган барча салбий ижтимоий-иқтисодий оқибатларни юмшатиш бўйича республикамизнинг ҳар бир тармоғи ва ҳудуди кесимини назоратга олди.

 

Молия тизимининг барқарорлиги, корхоналарнинг узлуксиз ишлаши ва режалаштирилган инвестиция лойиҳалари ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш вазифаларига алоҳида эътибор қаратилди.

 

Тармоқ ва ҳудудлар раҳбарлари олдига транспорт-логистика тармоғининг ишончли фаолиятини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар кўриш, бунда экспорт географияси янада диверсификация қилинишини ҳам ҳисобга олиш вазифаси қўйилди.

 

Вилоятлар ҳокимларига аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ишларини кучайтириш, янги иш ўринлари яратиш ва ишсиз аҳоли бандлигини таъминлашни жадаллаштириш, шунингдек, инфляция даражасини доимий мониторинг қилиш ва истеъмол бозорида нархларнинг кескин тебранишларига йўл қўймаслик бўйича аввалдан чора кўриш зарурлиги алоҳида кўрсатиб ўтилди.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Президент асосий савдо ҳамкори бўлган давлатлардаги вазиятни таҳлил қилди | Zamon.uz