Ўзбекистон

Абдулазиз Камилов Венгрия Ташқи ишлар вазири Петер Сияртони табриклади

Маълум қилинишича, 3-март куни Ўзбекистон билан Венгрия ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганига 30 йил тўлган.

Абдулазиз Камилов Венгрия Ташқи ишлар вазири Петер Сияртони табриклади

 

Бугун, 3 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ва Венгрия Ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири Петер Сиярто икки мамлакат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан бир-бирларини табриклади. 

 

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг мактубида сўнгги йиллар икки давлат муносабатларининг барча соҳаларда ва турли даражаларда жадал юксалиш даврига айлангани қайд этилган.


Шунингдек, Венгрия билан сиёсий, парламент, иқтисодий ва таълим соҳаларида очиқ ва конструктив мулоқотни давом эттиришдан манфаатдор экани маълум қилинган.

 

Ўз навбатида, Петер Сиярто ҳам Ўзбекистон Венгриянинг стратегик шериги эканини мамнуният билан таъкидлаб ўтган.

 

“Биз умумий маданий-тарихий мерос ҳамда ўзаро ҳурмат, ишонч ва дўстлик каби қадриятларга асосланган икки томонлама алоқаларни янада мустаҳкамлашни мақсад қилганмиз”, – дейилган Венгрия ташқи сиёсат идораси раҳбарининг мактубида.

 

Вазирлар икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик Ўзбекистон ва Венгрия халқлари манфаатлари йўлида бундан буён ҳам ҳар томонлама ривожланиб боришига ишонч билдиришган.

custom img

Президенти Шавкат Мирзиёев Дания ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Учрашувда икки давлат ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Ўзбекистонда иш ҳақи ошди: ўртача маош 7,1 млн сўмга етди

Энг юқори реал иш ҳақи ўсиши Жиззах вилоятида, энг юқори ўртача маош эса молия ва суғурта соҳасида қайд этилди.

custom img

Ўзбекистон контенти учун халқаро майдон: Tashkent Content Market Бокуда тақдим этилди

Платформа Ўзбекистон контентини халқаро бозорларга олиб чиқиш, дистрибуция ва копродакшн имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

custom img

“Одамлар кўчада ётибди”: Мактаб таълими вазирлиги видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда вазирлик қабулхонасига мурожаат қилган фуқаролар “кўчада ётибди” деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

custom img

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди: Сенат қонунни маъқуллади

Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликни тақиқлаш, иш берувчининг ходимлар учун хавфсиз муҳит яратиш мажбуриятини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар киритилади.

custom img

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"