0

Фарғонада аёл икки нафар қизи билан Катта Фарғона каналига чўкиб кетган

Қизлардан бирининг жасади топилган, она ва унинг иккинчи қизини қидириш ишлари давом этмоқда.

Фарғонада аёл икки нафар қизи билан Катта Фарғона каналига чўкиб кетган

 

Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг маълум қилишича, жорий йилнинг 21 февраль куни Риштон тумани "Зоҳидон" маҳалла фуқаролар йиғини Қўрғонча кўчасида истиқомат қилувчи Н.Г. исмли аёл ва унинг икки нафар қизи яшаш хонадонидан чиқиб кетиб, қайтмаган.

 

Шу куни аёлнинг кичик қизи Х.Ш.нинг жасади Катта Фарғона каналининг Боғдод тумани "Ирғоли" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмидан топилган. 

 

2022 йилнинг 22 февраль кунидан буён Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг махсус вазифаларни бажарувчи минтақавий қутқарув отряди ғаввос-қутқарувчилари томонидан Катта Фарғона каналида она ва болани қидириш ишлари давом эттирилмоқда.

 

Қидирув ишлари Катта Фарғона каналининг Риштон туманидан Ўзбекистон туманининг Нурсух қишлоғигача бўлган қисмида олиб борилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Катта Фарғона каналига тушиб кетган наманганлик 12 ёшли қизчанинг жасади қидирилаётгани ҳақида хабар берилганди.

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"