Сиёсат

Шавкат Мирзиёев покистонлик ишбилармонлар билан учрашди

Асосий мақсадимиз — маҳсулотларни давлатларимиз ўртасида тўсиқсиз ва энг қисқа муддатларда етказиб бериш тизимини яратишдан иборат —Шавкат Мирзиёев.

Шавкат Мирзиёев покистонлик ишбилармонлар билан учрашди

 

Президент Шавкат Мирзиёев 4 март куни Исломобод шаҳрида Покистоннинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.

 

Тадбирда "Нишат Групп", "Гетз Фарма", "Пирамид Ложистикс", "Эжаз Груп", "АКД Груп", "Вах Нобель Групп", "Нажиб Файбэр", "Сапфир Груп" каби кўплаб компаниялар раҳбарлари иштирок этди.

 

Ушбу ширкатларнинг умумий активлари 40 миллиард доллардан зиёдни ташкил этади.  

 

Давлатимиз раҳбари хорижий ташрифлари чоғида бундай учрашувлар ўтказишга алоҳида вақт ажратади. Бу Ўзбекистоннинг ҳамкорликка интилиши юқори эканини намоён этиб, ишбилармонларнинг ишончини оширмоқда.  

 

Учрашувда мамлакатимизда иқтисодиётнинг барча тармоқларида бозор механизмлари жорий қилинаётгани, бизнес ривожини чеклайдиган тўсиқлар бартараф этилгани таъкидланди. Тараққиёт стратегияси асосида хорижий бизнес иштирокини кенгайтириш борасидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.

 

Бугунги кунда Ўзбекистон билан Покистон ўртасидаги муносабатлар стратегик шериклик даражасига кўтарилган. Жумладан, савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳаларда тизимли алоқалар йўлга қўйилган. Кейинги йилларда мамлакатларимиз ўртасидаги савдо ҳажми 5 баробар ошган. Пандемия чекловларига қарамай йил бошидан бери ушбу кўрсаткич яна 70 фоиз ўсган.

 

Президентимиз сўзининг аввалида Покистон Бош вазири билан ўтказилган музокаралар натижаларига тўхталди. 

 

–  Тарихий ташрифимиз давомида илк бор Имтиёзли савдо битимини имзоладик. Транспорт ва транзит соҳасидаги ҳамкорликни алоҳида назоратга олишга келишиб олдик.

 

Бундай эътибор ва шароитлар ўзаро алоқаларни фаоллаштириб, яқин йилларда товар айирбошлаш ҳажмини 500 миллион долларга, келгуси эса 1 миллиард долларга етказиш  учун мустаҳкам замин яратишига ишонч билдирилди.

Ўзбекистон Президентининг ташрифи арафасида Исломободда ўтган бизнес форумда тўқимачилик, фармацевтика, қурилиш материаллари, банк-молия, кимё саноати ва бошқа йўналишларда умумий қиймати 800 миллион долларлик савдо ва инвестиция лойиҳалари бўйича келишувларга эришилган эди. Бу лойиҳаларнинг барчаси саноат кооперацияси дастурига киритилиб, қатъий назоратга олиниши қайд этилди.

Давлатимиз раҳбари Покистон компанияларини биргаликдаги лойиҳаларни кўпайтиришга чақирди.

 

- Бугун сизларнинг аниқ таклифларингизни эшитмоқчиман. Бу ерда ҳукумат аъзолари, саноат тармоқлари масъуллари йиғилган. Ўзбекистонда бизнесингиз учун қандай шароит, нима кафолат керак бўлса, кўриб чиқишга тайёрмиз, - деди Президент.

Учрашувда ҳамкорликнинг янги йўналишлари, турли соҳаларда мавжуд имкониятлар юзасидан фикр алмашилди. Истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди.  

Президентимиз ишбилармонларнинг режаларини маъқуллаб, барча ташаббус ва шартномаларни ўз ичига олган “йўл харитаси” ишлаб чиқиш бўйича мутасаддиларга топшириқ берди. 

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Шавкат Мирзиёев покистонлик ишбилармонлар билан учрашди | Zamon.uz