Жаҳон

АҚШ вакиллар палатаси Украинага 14 миллиард долларлик ёрдам пакетини тасдиқлади

Бу ҳақда BBC хабар берди.

АҚШ вакиллар палатаси Украинага 14 миллиард долларлик ёрдам пакетини тасдиқлади

 

Ушбу маблағнинг қарийб 6.5 миллиарди ҳарбий ёрдам сифатида берилади. Қолгани эса турли гуманитар ва иқтисодий муассасалар ўртасида тақсимланади. Ҳозирча ушбу лойиҳа сенатда тасдиқланмаган бўлса-да, катта эҳтимол билан у маъқулланади.

 

"Жасур ва эрксевар Украина халқи ҳамда бизнинг минтақадаги иттифоқчиларимиз Владимир Путинга ва ноқонуний Россия босқинига қарши кураш учун зарур инвестицияларни қўлга киритади", — деган Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси.

 

Маълумот ўрнида: Россия 24 февраль куни Украинада ҳарбий операция бошлади. Шундан кейин Ғарб давлатлари унга қарши санкциялар жорий этди. Бир вақтнинг ўзида Украинага ҳарбий ёрдам бериш кўпайди. Шу кунга қадар Киевга Европа ва АҚШ томонидан минглаб танкка қарши ракеталар, кўчма зенит тизимлари ва ўточар қуроллар етказиб берилди.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Вашингтон Украина қочқинларини қабул қилган давлатларга катта ёрдам ажратишини маълум қилганди. 

custom img

Россия поездга зарба берди: Европанинг юқори мартабали амалдорлари ҳудуд яқинида бўлган

Борис Жонсон, Германия канцлери маслаҳатчиси Гюнтер Зауттер ва Швециянинг собиқ бош вазири Карл Билдт Украинадан қайтаётган бўлган.

custom img

Шотландия, Уэлс ва Шимолий Ирландия мустақиллик бўйича референдум ўтказмоқчи — The Telegraph

Ҳукумат раҳбарлари Буюк Британиядан мустақиллик масаласини муҳокама қилиш учун Кардиффда йиғилади.

custom img

Индонезияда йўловчи кемаси ағдарилди: 100 дан ортиқ одам бедарак йўқолди

Ҳодиса оқибатида 6 киши ҳалок бўлган, 107 киши қутқарилган.

custom img

Ҳормуз бўғозини очиш учун 7 та шарт: Эрон АҚШдан жавоб кутмоқда

Ушбу шартлар Эроннинг юқори мартабали вакиллари томонидан маъқулланган.

custom img

Филиппиндаги паром ёнғини: қурбонлар сони 76 нафарга етди

Паромдан яна 41 кишининг жасади топилди, 13 киши эса бедарак йўқолган.

custom img

Саудия Арабистонига ҳужум: муҳим нефть қувури ёпилди

Ушбу қувур Ҳормуз бўғозидаги нефть экспорти билан боғлиқ узилишлар шароитида муҳим муқобил йўналиш ҳисобланади.

custom img

Истанбулдаги даҳшатли жиноят: қотиллар умрбодга қамалди

Улар марҳумаларнинг ўлимидан фойдаланиб, турар жойда ўғрилик қилганликда ҳам айбдор деб топилди.

custom img

“Қарор қабул қилишимиз керак”: Зеленский Путинга Маямида учрашишни таклиф қилди

Украина Президенти учрашувда айтиладиган гаплардан кўра, музокараларнинг натижаси муҳимлигини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"