0

Вашингтон украиналик қочқинларни қабул қилган давлатларга катта маблағ бермоқчи

Бунинг учун махсус фонд тузилади.

Вашингтон украиналик қочқинларни қабул қилган давлатларга катта маблағ бермоқчи

 

АҚШ Украина ва қочқинларни қабул қилаётган давлатлар учун фонд тузади. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Молдавия президенти Мая Санду билан учрашув якунлари бўйича брифингда маълум қилди. 

 

Ушбу фондга 2.5 млрд доллар маблағ жалб этилади. Давлат котибининг сўзларига кўра, ушбу жамғармани тузиш учун Байден администрацияси шошилинч қарор қабул қилган. 

 

Блинкен Молдавияга қочқинлар масаласида ёрдам кўрсатилишини айтган. Шунингдек, у Кишинёвнинг хатти-ҳаракатлари “ҳурматга сазовор” эканини қайд этган. 

 

Маълумот ўрнида: 24 февраль куни Россия Украинада махсус ҳарбий операция бошлагач, кўплаб украиналиклар мамлакатни тарк этди. БМТ маълумотларига кўра, уларнинг сони 1.5 миллиондан ортиқ. Қочқинларнинг аксарияти Польшага кетган. ЕИ украиналикларга 1 йилдан 3 йилгача Евроиттифоқ ҳудудида қолишига рухсат берди. 

 

Аввалроқ Путин Украинага қарши операцияни бошлаш қийин қарор бўлганини маълум қилганди.

 

custom img

Макрон Навалний вафотининг икки йиллиги муносабати билан баёнот берди

Франция президенти унинг ўлими “атайлаб содир этилгани аён бўлди” дея таъкидлади.

custom img

Эмомали Раҳмон қаерда?

Сўнгги 10 кун ичида бирор марта ҳам давлат йиғилишларида иштирок этмаган Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон ҳақида ижтимоий тармоқларда унинг вафот этгани ҳақида турли миш-мишлар пайдо бўлди.

custom img

Туркманистонда 50 дан ортиқ фармон билан оммавий кадрлар ўзгариши амалга оширилди

Бош вазир ўринбосарлари, вазирлар, ҳокимлар ва бир қатор давлат идоралари раҳбарларида ўзгаришлар бўлди.

custom img

Украинанинг собиқ энергетика вазири пул ювишда айбланмоқда

Герман Галущенко 15 феврал куни ҳибсга олинди.

custom img

Қирғизистонда бир кунда уч вазир ишдан олинди

Транспорт, экология ва фавқулодда вазиятлар вазирликларида раҳбарият ўзгарди.

custom img

Ташиев билан дўстлигимиз сақланади, аммо у давлат хизматига қайтмайди — Жапаров

Қирғизистон президенти собиқ хавфсизлик раҳбари Камчибек Ташиев билан учрашди.

custom img

АҚШнинг Мадурони қўлга олиш операцияси қарийб 3 млрд долларга тушди — Bloomberg

Ҳарбий флот ва авиация техникаларининг жойлаштирилиши миллиардлаб доллар харажат талаб қилган.

custom img

Туркманистон миллий хавфсизлик вазири лавозимидан озод этилди

Аввалроқ Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев лавозимидан озод этилган эди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Вашингтон украиналик қочқинларни қабул қилган давлатларга катта маблағ бермоқчи