Суд Алексей Навальнийни 9 йилга озодликдан маҳрум қилди
Шунингдек, у 1,2 млн рубль миқдорида жарима тўлаши керак.

Россия мухолифат етакчиси Алексей Навальний фирибгарлик ва судьяни ҳақорат қилишда айбдор деб топилди. Бу ҳақда РБК маълум қилди.
Қайд этилишича, Москванинг Лефортово суди 22 март куни Алексей Навалнийга ҳукм чиқарди. Унга нисбатан суд томонидан 9 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Жазо қаттиқ тартибли колонияда ўталиши белгиланган.








