Татаристон президенти Ўзбекистонга келди
Рустам Минниханов амалий ташриф билан Ўзбекистонга келди.

Тошкент халқаро аэропортида уни Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олег Малгинов ва Ўзбекистон бош вазир ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов кутиб олди.
Бугун эрталаб Татаристон раҳбари Тошкентдаги иш дастури Ўзбекистондаги татар диаспорасининг вакиллари билан қисқа муддатли учрашув ўтказди.
Шунингдек, ишбилармон доиралар ва ҳукумат аъзолари билан учрашув режалаштирилган.







