Сиёсат

Шавкат Мирзиёев ЕТТБ раҳбари Одиль Рено-Бассо хонимни қабул қилди

Ўзбекистон Президенти ва ЕТТБ раҳбари кенг кўламли ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди.

Шавкат Мирзиёев ЕТТБ раҳбари Одиль Рено-Бассо хонимни қабул қилди

 

Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Шавкат Мирзиёев Европа тикланиш ва тараққиёт банки раҳбари Одиль Рено-Бассо хонимни қабул қилди.

 

Мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар дастурини илгари суришда Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг фаол иштирокини давом эттиришга доир амалий жиҳатлар муҳокама қилинди.

 

Кейинги йилларда Ўзбекистон ва ЕТТБ ҳамкорлигида мисли кўрилмаган юксак даражага эришилгани мамнуният билан қайд этилди. Банкнинг мамлакатимиздаги лойиҳалари портфели 3 миллиард еврога етди, унда хусусий секторга инвестициялар улуши 50 фоизгача ошди. Ушбу етакчи молиявий институтнинг сармоялари ҳажми бўйича Ўзбекистон кетма-кет иккинчи йил минтақада пешқадам бўлиб турибди. ЕТТБнинг Андижон ва Урганч шаҳарларидаги филиаллари фаолият юритмоқда.

 

Президент Одиль Рено-Бассо давлатимиз раҳбарини Тошкент халқаро инвестиция форумининг муваффақиятли ўтказилгани билан самимий қутлаб, банк Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси мақсадларига эришиш йўлида тўлиқ қўллаб-қувватлашга тайёрлигини тасдиқлади.

 

Учрашувда шериклик муносабатларини кенгайтириш бўйича “йўл харитаси”ни тайёрлашга келишиб олинди.

 

Давлат корхоналари ва бакнларини трансформация қилиш ва хусусийлаштириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш, “яшил” тараққиёт, энергетика ва транспорт соҳаларидаги лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, давлат-хусусий шерикликнинг самарали механизмларини, энг аввало, инфратузилмавий лойиҳаларни илгари суришга жорий қилиш, шунингдек, хотин-қизлар ва ёшлар тадбиркорлигига оид дастурларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

 

Шунингдек, келгуси йилда Ўзбекистонда ЕТТБ Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилишини ўтказишга тайёргарликнинг бориши кўриб чиқилди.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Шавкат Мирзиёев ЕТТБ раҳбари Одиль Рено-Бассо хонимни қабул қилди | Zamon.uz