0

Инглиз олимлари ўпка саратонини даволовчи робот яратди

Авваллари беморларни даволаётган ёки операция қилаётган роботларни фақат фантастик фильмларда кўрганмиз. Энди эса бу хаёлотлар ҳақиқатга айланмоқда.

Инглиз олимлари ўпка саратонини даволовчи робот яратди

 

Жарроҳлик соҳасида инновацион технологиялар, хусусан, ўта аниқликда ишловчи роботлардан фойдаланилиши замонавий тиббиёт имкониятларини мисли кўрилмаган даражада кенгайтирди. Эътиборлиси, сунъий идрок билан бошқариладиган бундай қурилмалар ҳеч қачон толиқмайди ва кунига 24 соат давомида танаффуссиз ишлай олади.

 

Буюк Британиянинг Лидс университети олимлари узоқ изланишлардан сўнг ўпка саратонини аниқлаш ва даволашда қўл келадиган робот яратди. Ушбу инновация ўпка ва бронхларнинг энг нозик қатламларидаги саратон тўқималаридан намуна олишга қодир. Қолаверса, унинг ёрдамида хавфли ўсимталар жойлашган нуқталарнинг ўзига юқори аниқликда ва самарали тарзда дори етказиб бериш мумкин.

 

Бунинг учун роботнинг махсус митти найсимон мосламаси бурун ёки оғиз бўшлиғи орқали бронхиал йўлларга киритилади. У юмшоқ эластомердан ясалган ва майда магнит заррачалари билан жиҳозланган. Шу сабабли жуда мослашувчан бўлиб, ўпканинг мураккаб бурилишлари бўйлаб ишлашга қодир.

 

"Янги ихтиро ўпка касалликларини текшириш ва даволашда қимматли восита бўлади, — дейди тадқиқот раҳбари, профессор Пьетро Вальдастри. — Шунингдек, у ташхис жараёнида беморларнинг рентген нурларидан зарарланишига эҳтиёж қолдирмайди”.

 

Мутахассислар фикрича, робот тез орада дунёнинг етакчи клиникаларида энг оғир касалликларни муолажа қилишда кенг қўлланила бошлайди.

custom img

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

custom img

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

custom img

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

custom img

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

custom img

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

custom img

Сурункали бел оғриғидан қутулиш йўли топилди

Юриш бел оғриғи хавфини камайтиради.

custom img

Ёз фаслида саломатликни қандай асраймиз?

Бу борада 7 та муҳим тавсия эълон қилинди.

custom img

Дориларсиз қон босимини пасайтириш усули аниқланди

Чой, шоколад, олма – юрак саломатлиги учун табиий дорилар ҳисобланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Инглиз олимлари ўпка саратонини даволовчи робот яратди