Тошкент вилоятида юк автомобили ағдарилиб кетди
Ҳодиса оқибатида йўлда тирбандлик юзага келган.

Маълум қилинишича, воқеа бугун, 1 апрель куни соат 15.00 атрофида Чиноз туманида содир бўлган. “Камаз” ҳайдовчиси М–39 автомобиль йўлининг 846-километрига етганда бошқарувни йўқотган ва тиркама ағдарилиб кетган.
Ҳодиса оқибатида ҳайдовчига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ЙТҲ сабаб юзага келган тирбандлик бартараф қилинмоқда.
Аввалроқ “Қамчиқ” довонида юк машинаси ёниб кетгани хабар қилинганди.







