Наманганда юк автомобили ёниб кетди
Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи куйиш билан жароҳатланган.

Маълум қилинишича, бугун, 2 апрель куни Чортоқ туманининг “Наманган” МФЙ ҳудудидаги устахонада “Volvo” русумли юк автомобили ёниб кетган.
Ҳодиса жойига зудлик билан ўт ўчирувчилар етиб келган ва ёнғин бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида юк автомобили ҳайдовчиси ва устахона ишчиси куйиш тан жароҳатлари олган. Автомобилга зарар етган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Чортоқ тумани ФВБ ва ИИБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.







