Cаломатлик

Тошкентда АСБ билан касалланган болалар академияси ташкил этилди

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси бошчилигида Аутизм спектри бузилган болажонлар учун Самарканд Маратҳон Болалар Академияси очилган.

Тошкентда АСБ билан касалланган болалар академияси ташкил этилди

 

Ушбу Академия Самарқанд хайрия марафони-2020 нинг эълон қилинган натижаларидан биридир.

 

Самарканд Маратҳон Болалар Академияси – бу АСБ болажонларимиз учун янги ихтисослаштирилган ижодий майдондир. Академия “Наврўз” истироҳат боғида жойлашган бўлиб, унда ижодий ва интерактив машғулотлар учун барча шароитлар яратилган, шу жумладан: дам олиш маскани, ижод ишлари билан шуғилланадиган устахона, ҳовли, ота-оналар учун кутиш майдони. Ушбу академия ўсмирлар ва ёш болалар учун мавжуд бўлади.

 

“Мақсадимиз болажонларимиз ижтимоий муҳитга тўғри интеграциялашувига ёрдам бериш, уларнинг мослашишига, мустақил бўлишга ва жамиятда муносиб ўрин топишга йўналтиришдир.“Самарқанд марафон” болажонлар академияси ҳам ана шу мақсад сари қўйилган дастлабки қадамлардан биридир. Бу макон ота-оналар бир-бирини қўллаб-қувватлаши, фикр ва тажриба алмашиши мумкин бўлган жойга айланади. Биз санъат ва ижодий изланишлар орқали реабилитация жараёни учун муносиб муҳитни таъминлаш учун маҳаллий ва халқаро мутахассисларни жалб қиламиз", — дейди Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси кенгаши раис ўринбосари Саида Мирзиёева

 

Академия болалар ва уларнинг ота-оналари учун реабилитация марказига айланади, бу эса уларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантиришга ёрдам беради.

 

"Ўзбекистон Республикаси Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан 4 йил мобайнида ташкиллаштираётган “Самарқанд марафони” хайрия югуриши ўтказилмоқда. Биз ўз олдимизга хайрия спорт ва маданий тадбирлар орқали Ўзбекистонда инклюзив муҳитни ривожлантиришни кенг кўламли вазифани қўйганмиз", — дейди Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ижрочи директори Гаяне Умерова.

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

Тошкентда АСБ билан касалланган болалар академияси ташкил этилди | Zamon.uz