Халқаро шахмат мусобақасида ўзбекистонлик иштирокчи ғолиб бўлди
Ҳиндистонда бўлиб ўтаётган шахмат беллашувлари ўз якунига етди.

Шу йилнинг 31 март санасида Ҳиндистоннинг Гужарат шаҳрида бошланган “3рд Гужарат Интернатионал Опен ГрандМастерс Чесс Тоурнамент 2022” халқаро шахмат турнири 7 апрель куни ўз якунига етди.
Дунёнинг 13 давлатидан 376 нафар шахматчи иштирок этган турнирда ўзбекистонлик шахматчи ғолибликни қўлга киритди.
Халқаро мастер Ортиқ Ниғматов турнирда 8,5 очко билан 1-ўринни эгаллади.
Шунингдек, халқаро турнирда қатнашган яна бир вакилимиз, халқаро мастер Абдумалик Абдусалимов эса 8 очко билан 5-ўринга сазовор бўлди.







