“UzAuto Motors”нинг бир қисми хусусий “қўллар”га ўтади
Давлат корхоналарини хусусийлаштиришни тезлаштириш юзасидан Президент қарори эълон қилинди

Ўзбекистонда қатор йирик давлат корхоналари хусусийлаштирилади. Бу ҳақда Президентнинг тегишли фармони эълон қилинди.
Унга кўра, “Uzbekistan Airways”, “UzAuto Motors” “Samarqand Avtomobil” заводи акциялари сотувга қўйилади. Хусусан, “UzAuto Motors”нинг 10 фоизгача бўлган акциялар пакети 2022 йилнинг 1 августигача маҳаллий фонд бозорига оммавий савдога қўйилади. Бунда халқаро инвестиция банки ва молиявий консультантлар жалб қилиниши белгилаб қўйилган.
Бундан ташқари, 1 сентябрга қадар “Uzbekistan Airways”’да 51 фоиз ва ундан ортиқ улуш сақлаб қолинган ҳолда акциялар сотувга қўйилади.







