0

Хитой яна коронарекорд қайд этди

Аввалроқ Буюк Британияда коронавируснинг янги штамми — ХЕ аниқланганди.

Хитой яна коронарекорд қайд этди

 

 

Хитойда коронавирус билан касалланишнинг янги антирекорди қайд этилди. Гигиена ва соғлиқни сақлаш давлат қўмитаси хабарига кўра, бугун, 11 апрель куни 27 595 янги ҳолат рўйхатга олинди.

 

Беморларнинг катта қисмида касаллик симптомсиз ўтмоқда. Бундай ҳолатлар 26 411 тани ташкил қилади.

 

Бунинг фонида шифохонада даволанаётганлар сони қисқармоқда. 11 апрель ҳолатига кўра коронавирус касалхоналаридаги беморлар сони ўтган ҳафтадан 13%га пасайган.

 

Коронавирусдан уйида даволанаётганлар сони 2,2 мартага ошиб 242,2 минг кишини ташкил этади.

 

Аввалроқ Буюк Британияда коронавируснинг янги штамми — ХЕ аниқлангани ҳақида хабар берган эдик. Олимлар ҳозирда унинг қай даражада хавфли эканини аниқламаган. Янги вариант BA.1 ва BA.2 "омикрон" штаммлари қўшилишидан пайдо бўлган.

 

custom img

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

custom img

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

custom img

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

custom img

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

custom img

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

custom img

Сурункали бел оғриғидан қутулиш йўли топилди

Юриш бел оғриғи хавфини камайтиради.

custom img

Ёз фаслида саломатликни қандай асраймиз?

Бу борада 7 та муҳим тавсия эълон қилинди.

custom img

Дориларсиз қон босимини пасайтириш усули аниқланди

Чой, шоколад, олма – юрак саломатлиги учун табиий дорилар ҳисобланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"