0

Хитойда вазият жиддий

Мамлакатда таълим муассасалари ва боғчалар ёпилди.

Хитойда вазият жиддий

 

Хитой жанубидаги Гуандун провинциясининг Гуанчжоу шаҳрида мактаблар душанба кунидан бошлаб ёпилади. Ушбу чекловлар коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида қабул қилинган

 

«11 апрелдан бошлаб Хитой пойтахтидаги бошланғич ва ўрта мактаб ўқувчилари масофавий таълимни бошлайди», — дейилади маҳаллий ҳокимият хабарида.

 

Бундан ташқари, шаҳардаги мактабдан ташқари таълим муассасаларида кундузги синфлар ташкил этилмаган. Олий таълим муассасалари ёпиқ бошқарув режимига ўтказилмоқда. Болалар боғчаларига қабул қилинмайди. Маъмурият маҳаллий аҳолини Гуанчжоуни заруратсиз тарк этмасликка чақирмоқда. Ўтган дам олиш кунлари пойтахтда аҳолини ковидга текшириш бўйича оммавий шаҳар кампанияси бошланди.

 

Душанба ҳолатига кўра, 19 миллиондан ортиқ киши ПЗР тестидан ўтган. Расмий маълумотларга кўра, ўтган сутка давомида Гуанчжоуда 22 та коронавирус юқтириш ҳолати аниқланган. Мегаполис ҳукумати CОVID-19 билан касалланган беморлар учун вақтинчалик шифохона қуришни бошлади.

 

Аввалроқ Хитойда коронарекорд янгилангани тўғрисида хабар берилганди

custom img

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

custom img

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

custom img

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

custom img

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

custom img

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

custom img

Сурункали бел оғриғидан қутулиш йўли топилди

Юриш бел оғриғи хавфини камайтиради.

custom img

Ёз фаслида саломатликни қандай асраймиз?

Бу борада 7 та муҳим тавсия эълон қилинди.

custom img

Дориларсиз қон босимини пасайтириш усули аниқланди

Чой, шоколад, олма – юрак саломатлиги учун табиий дорилар ҳисобланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"