Бухорода юк автмобили 2 ёшли болани уриб юборди
Ҳодиса оқибатида икки киши вафот этган.

Маълум қилинишича, ходиса кеча, 12 апрель куни соат 11.00 да Бухоро шаҳар “Турди Фароғий” кўчасида содир бўлган. Олимпия захиралари колледжининг орқа томонидаги уй олдида “SHACMAN” русумли юк автомобили ҳайдовчиси ортга ҳаракатланаётиб, эътиборсизлиги сабаб 38 ёшли фуқаро ва унинг 2020 йилда туғилган жиянинги уриб юборган.
Ҳодиса оқибатида иккала пиёда ҳам воқеа жойида вафот этган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.








