Сиёсат

Ўзбекистон-Қирғизистон тараққиёт фонди очилди

Унинг устав капитали 50 миллион долларни ташкил этади.

Ўзбекистон-Қирғизистон тараққиёт фонди очилди

 

Бишкекда Ўзбекистон-Қирғизистон тараққиёт фонди фаолиятига старт берилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.

 

Очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов ҳамда Қирғизистон ҳукумати раҳбари Акилбек Жапаров қатнашган.

 

Жапаров ушбу тадбир икки томонлама муносабатлар ривожининг яққол намунаси эканини таъкидлаган.

 

“Ўзбекистон Қирғизистоннинг асосий  савдо-иқтисодий ҳамкорларидан бири. Аммо имкониятлардан ҳали тўла фойдаланилмаган”, – деган у.

 

Тараққиёт фонди Ўзбекистон ва Қирғизистон иқтисодий ҳамкорлигини чуқурлаштириш мақсадида тузилган. Унинг штаб-квартираси Бишкекда жойлашган. У қуйидаги тармоқларни молиялаштиради:

 

  • Агросаноат комплекси;
  • Текстиль саноати;
  • Тоғ-кон ва металлургия;
  • Транспорт;
  • Қайта ишлаш саноати;
  • Қурилиш;
  • Савдо;
  • Тадбиркорликни ривожлантириш;
  • Энергетика;
  • Инфратузилмани ривожлантириш;
  • Туризм.

 

Фонднинг устав капитали 50 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

 

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Ўзбекистон-Қирғизистон тараққиёт фонди очилди | Zamon.uz