Жамият

Хато устига хато

Ҳеч қачон виждонимга қарши иш қилмагандим...

Хато устига хато

 

Куз оқшоми. Шаррос ёмғир ёғаяпти. Бобом на ёмғирга, на лой кўчага парво қилмасдан фавқулодда илдам юриб бораяпти. Мен соябонни бошлари узра тутиш учун қўлимни олдинга чўзиб, уларга базўр эргашаяпман. «Бобо, секинроқ юринг», дейишга журъат йўқ. Ҳеч қачон у кишидан бугунгидек қўрқмаган эканман... Ва ниҳоят, мен учун йилларга чўзилган дақиқалар тугади. Совуқдан қалтираган, ажин босган қўллар таниш дарвозани қоқди. Негадир, шу онда дарвозанинг очилмаслигини ич-ичимдан истадим. Бахтга қарши, у очилди.

— Ия, ассалому алайкум! Устоз, тинчликми? — ёмғирда ивиган ўқитувчисини кўрган Абдулла ака аввалига ҳайратланди. Кейин менга кўзи тушиб, ранг-қути ўчди.

— Яхшимисан, Абдулла, — бобомнинг овозида ҳам қалтироқ бор эди.

— Киринг, киринг, уйга, — хонадон эгаси бир пайтлари ҳарф танитган устозига йўл бўшатди. Мен эса иккиланиб остонада турардим. Уч-тўрт қадам ташлаган бобомнинг ортига ўгирилиб қараганидан билдимки, киришим шарт.

Иссиққина уйга қадам қўйишимиз билан олдимизга қайноқ чой келди. Лекин на мен, на бобом чой қуйилган пиёлага қўл узатдик. Бобом бир муддат сукут сақлаб ўтиргач, секин гап бошлади:

— Абдулла, неварамнинг гуноҳи учун мен узр сўрайман...

Ҳаммамизнинг бошимиз эгик. Абдулла ака нима дейишни билмай дастурхоннинг бир учини қатлаб ўтирибди. Охири тилга кирди:

— Устоз, сизнинг неварангиз эканлигини билмагандим...

Абдулла ака ёлғон сўзлади. Бир ҳафтадан бери шунча машмаша бўлди, ўзи ҳам икки марта «Шундоқ одамнинг авлоди-я», деб бошини чайқаб қолди. Ҳозир ноиложликдан шундай деди-да.

Шу билан яна жимлик чўкди. Кейин бобом юзига фотиҳа тортди, биз қайтдик. Негадир энди бобомнинг қадам олишлари секинлашганди, йўл бўйи миқ этмаганларидан бўларим-бўлди. Уришсалар, урсалар ҳам майли эди шу тобда.

Ўтган ҳафта яқин ўртоғим уйланди. Тўй охири тўполон билан тугади. Абдулла аканинг ўғлини мастликда арзимас сабаб учун ўласа қилиб дўппослабман. Эртаси ҳушимга келгач билдим. Каттароқ жойга ишга жойлашиш учун ҳужжат топширганим сабаб оёғи куйган товуқдек типирчилаб қолдим. Охири бобомни ўртага қўйдик...

«Ҳеч қачон виждонимга қарши иш қилмагандим... Ўзим ҳалол, тўғри бўлинглар, дея ўргатган ўқувчимнинг олдида-я»... Бобомнинг уйимиз остонасига етганимизда айтган сўзларидан хато устига хато қилганимни англадим...

custom img

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"