Жамият

Дунёнинг томи соябонми ё виждон?

Орамизда яхши инсон кўп...

Дунёнинг томи соябонми ё виждон?

 

«Эрталаб ишхонамга кирдим-у, хонани эгаллаб олган соябонлар оралаб юрарканман, сумкамга қўл узатдим. Йўқ! Янги йилда фарзандларимиз учун Қорбобо чақирган турмуш ўртоғим мени ҳам ҳайратлантириш истагида совға тўла қопга соябон солиб қўйган экан. Қор-ёмғир ёғса, юзасида гулчалар пайдо бўладиган бинафшаранг соябонни қўлимга олганимда, қанчалик хурсанд бўлганимни билсангиз эди. Қаранг, эсипастлик қилиб, эримнинг кутилмаган совғасини қаердадир — бекатда ёки таксида унутиб қолдирибман. Бугун биринчи бор тақишим эди-я! Энди... Энди нима қиламан? Азборойи ишдан кейин соябонсиз ёмғирдан ивиб кетишимга эмас, турмуш ўртоғим билиб қолса, хафа бўлишидан ташвишланардим. Тушлик пайти ишхонамизга яқин магазинга бориб, худди шунақасини қидириб кўраман. Тополмасам, бозорга чопаман. Хаёлимда кечгача соябонни «изига қайтариш» йўлларини излаб, режалар туза бошладим. шунга яраша ишим ҳам кайфиятсиз бошланди.

 

Ҳамкасбларимдан бири одамларда виждон туйғуси йўқолиб бораётганидан гап очди. Кеча дўконга кирганида касса олдида ҳамёнини унутиб қолдирганини ва 15 дақиқадан кейин ортига қайтиб тополмаганини айтди. Беихтиёр ҳаммамиз унга қўшилдик. Аммо соябоним ҳақида оғиз очмадим. Шунчаки тушликда мен ҳам дўконга ўтиб келмоқчилигимни, соябон олмасам бўлмаслигини гап орасида қистириб ўтдим. Тезроқ тушлик бўлишини интиқ кутиб ўтирганимда, офисимиз қоровулхонасидан кўнғироқ бўлди. Мени сўраб келишибди. «Ким экан, шошиб турганимда», дея уф-уфлаб пастга тушдим. Кираверишдаги холлда таксичи йигит турарди, қўлида соябоним! Машинанинг орқа ўриндиғига чиққан йўловчи «Аёлингизнинг соябони шекилли», дея юқорига олиб қўяётган экан, ҳайдовчи ҳайрон қолибди. Кейин эрталаб мени шу офисга ташлаб ўтгани эсига тушибди ва мижозини манзилига етказгач, изига қайтибди. Бироқ йўлда аэропортга шошаётган яна икки йўловчига хизмат қилишига тўғри келибди. Шу сабаб орадан икки соатча ўтиб, ишхонамга етиб келган. Соябонимни қўлимга оларканман, «Ҳақиқий Қорбобо экансиз», дедим жилмайиб. «Йўғей», деганча яхши инсон машинаси томон чопди.

 

Яхши инсонлар бор экан, дунёнинг томи — виждон».

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

custom img

Ўзбекистонликлар январь ойида яшаш ва овқатланиш учун 13,8 трлн сўм сарфлади

Ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 27,1 фоизга ўсган.

custom img

Измирда тўртинчи қаватдан тушиб кетган ўзбекистонлик аёл шифохонада вафот этди

Mарҳуманинг жасади 23 март куни Истанбул–Андижон рейси билан Ўзбекистонга олиб келинмоқда.

custom img

“Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йил 1-мавсуми ғолиблари эълон қилинди

Жараён давомида фуқаролардан 21 049 та ташаббус келиб тушган бўлиб, шундан 17 424 таси саралаш босқичидан ўтган.

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"