Ўзбекистон навбатдаги халқаро шартномага қўшилди
Бу судлар фаолияти билан боғлиқ.

Ўзбекистонда МДҲ иштирокчи-давлатларининг олий (юқори) судалари раислари Кенгашини ташкил этиш тўғрисида битим тасдиқланди. Бу тўғрисида Президент Қарори эълон қилинди.
Унда қайд этилишича, бу битим МДҲ иштирокчи-давлатларининг Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида имзоланган. Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий суди мазкур халқаро шартномани амалга ошириш юзасидан масъул ваколатли орган этиб белгиланган.
Қарор ижроси назорати Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги хавфсизлик кенгаши котиби В.Маҳмудов ва Олий суд раиси К.Комилов зиммасига юклатилган.
Аввалроқ Президентнинг «Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони қабул қилинганди.







