Ўзбекистон

Дунёнинг томи соябонми ё виждон?

Яхши инсонлар бор экан, дунёнинг томи — виждон.

Дунёнинг томи соябонми ё виждон?

 

“Эрталаб ишхонамга кирдим-у, хонани эгаллаб олган соябонлар оралаб юрарканман, сумкамга қўл узатдим. Йўқ! Янги йилда фарзандларимиз учун Қорбобо чақирган турмуш ўртоғим мени ҳам ҳайратлантириш истагида совға тўла қопга соябон солиб қўйган экан. Қор-ёмғир ёғса, юзасида гулчалар пайдо бўладиган бинафшаранг соябонни қўлимга олганимда, қанчалик хурсанд бўлганимни билсангиз эди. 

 

Қаранг, эсипастлик қилиб, эримнинг кутилмаган совғасини қаердадир — бекатда ёки таксида унутиб қолдирибман. Бугун биринчи бор тақишим эди-я! Энди... Энди нима қиламан? Азборойи ишдан кейин соябонсиз ёмғирдан ивиб кетишимга эмас, турмуш ўртоғим билиб қолса, хафа бўлишидан ташвишланардим. Тушлик пайти ишхонамизга яқин магазинга бориб, худди шунақасини қидириб кўраман. Тополмасам, бозорга чопаман. Хаёлимда кечгача соябонни “изига қайтариш” йўлларини излаб, режалар туза бошладим. Шунга яраша ишим ҳам кайфиятсиз бошланди.  

 

Ҳамкасбларимдан бири одамларда виждон туйғуси йўқолиб бораётганидан гап очди. Кеча дўконга кирганида касса олдида ҳамёнини унутиб қолдирганини ва 15 дақиқадан кейин ортига қайтиб, тополмаганини айтди. Беихтиёр ҳаммамиз унга қўшилдик. Аммо соябоним ҳақида оғиз очмадим. Шунчаки тушликда мен ҳам дўконга ўтиб келмоқчилигимни, соябон олмасам бўлмаслигини гап орасида қистириб ўтдим. 

 

Тезроқ тушлик бўлишини интиқ кутиб ўтирганимда, офисимиз қоровулхонасидан кўнғироқ бўлди. Мени сўраб келишибди. “Ким экан, шошиб турганимда”, дея уф-уфлаб пастга тушдим. Кираверишдаги холлда таксичи йигит турарди, қўлида соябоним! Машинанинг орқа ўриндиғига чиққан йўловчи “Аёлингизнинг соябони, шекилли”, дея юқорига олиб қўяётган экан, ҳайдовчи ҳайрон қолибди. Кейин эрталаб мени шу офисга ташлаб ўтгани эсига тушибди ва мижозини манзилига етказгач, изига қайтибди. Бироқ йўлда аэропортга шошаётган яна икки йўловчига хизмат қилишига тўғри келибди. Шу сабаб орадан икки соатча ўтиб, ишхонамга етиб келган. Соябонимни қўлимга оларканман, “Ҳақиқий Қорбобо экансиз”, дедим жилмайиб. “Йўғей”, деганча яхши инсон машинаси томон чопди.  

 

Яхши инсонлар бор экан, дунёнинг томи — виждон”.

 

Муаллиф: Шоира Шагиаҳмедова

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"